Ўзсаноатқурилишбанк фаолиятининг 2021 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Банк Бошқаруви аъзолари, акциядорлар ҳамда тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.
2022 йил 29 июнь куни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан UZCARD билан ҳамкорликда “Замонавий банк хизматлари: сифат ва қулайлик” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда янги инновацион хизмат — “Код орқали нақд пул ечиш” хизмати тақдимот қилинди.
“Микрокредитбанк" АТБда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Микрокредитбанк раҳбарияти, ходимлари ҳамда “ZООM” платформаси орқали ҳудудий бош бошқармалар иштирок этишди.
Марказий банк истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига оид ҳолатлар бўйича Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга 15 та хат юборган.
"Агробанк" АТБ бош офисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Шахноза Жолдасова иштирок этди.
Россиядаги "Asia Invest Bank" 2021 йилни ҳамда 2022 йилнинг биринчи чорагини ижобий молиявий кўрсаткичлар билан якунлади. Банк 2019-2020 йилларда эса зарар кўрган. Шунингдек, ACRA агентлиги ушбу банкнинг кредит рейтингини "BBB-/Барқарор" этиб белгилади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг маълум қилишича, Хива шаҳри (159,6 минг доллар) ва Пастдарғом туманида (837,2 млн сўм) имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинган.
Ўтган ҳафта якунида АТ "Халқ банки" томонидан банкнинг Жиззах шаҳрига пресс-тур уюштирилди. Пресс-тур давомида журналист ва ижтимоий тармоқ фаолларига банкнинг алоқа марказига ҳам ташриф буюриш имконияти яратилди.