Асосий/Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Банклар кесимида масофадан "хизмат кўрсатилувчи" юридик ва жисмоний шахслар сони маълум қилинди
Банклар кесимида масофадан "хизмат кўрсатилувчи" юридик ва жисмоний шахслар сони маълум қилинди

Марказий банк жорий йил 1 сентябрь ҳолатига банклар кесимида масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар статистикасини тақдим қилди. Маълумотларга кўра, банкларда масофадан хизмат кўрсатилувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар сони август ойида 15 мингтага кўпайиб,  уларнинг жами сони 921 мингтадан ошган. Масофадан хизмат кўрсатилувчи деб таснифланадиган жисмоний шахслар сони ҳам 17 миллион 388 мингтага етган.

Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда
Ўзбекистонда терминаллардан бир ойлик ўртача тушум 19 миллион сўмни ташкил қилмоқда

Бу ҳақида Марказий банкнинг жорий йил 8 ойлик якунлари бўйича муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида берган статистик маълумотидан кўриш мумкин. Шунингдек, статистикага кўра, август ойида муомаладаги пластик карталар сони 1 миллион донага кўпайиб, уларнинг жами сони 24 миллион 765 минг донадан ошган.

“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди
“Uzcard” ва “Иннополис” махсус иқтисодий зонаси ўртасида илмий ва тижорат соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишув имзоланди

Келишув ҳозирда давом этаётган Kazan Digital Week 2021 халқаро форуми доирасида имзоланди. Келишувнинг асосий мақсади Россия ва Ўзбекистонда инновацион технологияларни ривожлантириш ва венчур капитал қўйилмалари бўйича ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш саналади.

Ипотека банк мижоз номидан сохта имзо қўйган ходимни ишдан бўшатганлигини маълум қилди
Ипотека банк мижоз номидан сохта имзо қўйган ходимни ишдан бўшатганлигини маълум қилди

Ипотека банк жорий йил 21 сентябр куни "Muxbir Daliyev" телеграм каналида эълон қилинган ҳолат юзасидан маълумот берди. Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам банкнинг Андижон филиали ходими мижознинг мурожаатини "ёпиш" учун у билан тузилган суҳбат баённомасига сохта имзо қўйганлиги ҳамда "сохта мижоз"дан  фойдаланганлиги аниқланган. Банк ушбу ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини ҳамда филиал бошқарувчисига огоҳлантириш берилганлигини маълум қилган.

Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?
Пластик карталарни етказиб бериш хизмати: банкларимизда аҳвол қандай?

Bankers.uz жамоаси Ўзбекистон банкларида эмиссия қилинадиган пластик карталарга буюртма бериш ва уларни етказиб бериш имкониятининг мавжудлиги борасида ўрганиш ўтказди. Ўтган йил пандемия даврида деярли барча банкларда карталарни етказиб бериш хизмати йўлга қўйилган бўлса, пандемиядан сўнг айрим банкларни ушбу тажрибани давом эттиришга ундаган. Бугунги кунда республикамиздаги 8 та банкда карталар Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш имконияти мавжуд.

Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади
Ўзсаноатқурилишбанк ҳам эски турдаги VISA карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатади

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро пластик карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш учун янги тўлиқ функцияли процессинг маркази ишга туширилиши муносабати билан, банк томонидан шу кунгача эмиссия қилинган VISA карталарига хизмат кўрсатиш 1 октябрдан бошлаб қисман, 1 ноябрдан эса тўлиқ тўхтатилишини маълум қилди. Аввалроқ шу каби эълонлар Туронбанк ва Ипотека банк томонидан ҳам берилган эди.

Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ишончлилик белгисига эга бўлди
Марказий банкнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ишончлилик белгисига эга бўлди

Марказий банк ўзиниг ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagram ва Telegram) саҳифалари учун "ишончлилик" (verification) белгисини олди. Ушбу белги ижтимоий тармоқдаги саҳифанинг расмий эканлигини тасдиқлайди. 
 

Ўзсаноатқурилишбанк халқаро тажрибага эга бўлган кадрларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда
Ўзсаноатқурилишбанк халқаро тажрибага эга бўлган кадрларни раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда

Ўзсаноатқурилишбанк банк соҳасида камида 5 йиллик халқаро тажрибага эга бўлган юқори малакали ходимларни Риск-менежмент, Ахборот технологиялари (IT) ва Лойиҳаларни молиялаштириш (project finance) йўналишлари бўйича раҳбарлик лавозимларига таклиф қилмоқда.

“Agrobank Mobile” иловасида онлайн идентификация қилиш имконияти пайдо бўлди
“Agrobank Mobile” иловасида онлайн идентификация қилиш имконияти пайдо бўлди

Агробанк "MyID" билан ҳамкорликда банкнинг мобил иловаси - "Agrobank Mobile" орқали, FaceID технологияси ёрдамида жисмоний шахсларни онлайн идентификация қилишнинг такомиллашган ечимини йўлга қўйди. Мобил иловадаги кейинги янгиланиши билан, ушбу ўзгариш тез кунларда ишга туширилиши айтилмоқда.