logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Халқ банкининг бир гуруҳ ходимлари кўкрак нишони билан тақдирланди
Халқ банкининг бир гуруҳ ходимлари кўкрак нишони билан тақдирланди

Акциядорлик-тижорат "Халқ банки"да ҳам бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида Банк бошқаруви раиси Ш.Атабаев қатнашиб, эсдалик нишонларини ўз эгаларига топширди.

Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади
Агробанк байрам муносабати билан ходимларини тақдирлади

Яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан “Агробанк" АТБ бош офиси биносида банк жамоасининг бир нечта вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда фахрий ёрлиқларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотланганларга эсдалик нишонлари ва фахрий ёрлиқларни банк бошқаруви аъзолари топширишди.

ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди
ЎзСаноатқурилишбанк "Tashkent city" худудида қурилаётган Бош офис биноси бўйича маълумотларни тақдим этди

"Tashkent city" халқаро бизнес марказида қуриладиган ушбу бино лойиҳа режасига кўра, бино 33 қаватдан иборат бўлиб, унинг баландлиги 161 метр ва майдони 81 076 квадрат метрга тенг бўлади. Ҳозирда мазкур бинони барпо этиш учун BREEAM сертификатлаш ишлари амалга оширилмоқда. 

Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар
Банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотландилар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди. Фармонга кўра, мукофотланганлар қаторида банк тизимининг бир нечта раҳбар ходимлари ҳам бор.

Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади
Ўзсаноатқурилишбанк турк университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади

Меморандумга мувофиқ, томонлар Ўзбекистон Республикасида MAU филиалини очиш бўйича барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб, мамлакатимизда қурилиш секторини ривожлантириш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга келишиб олдилар.

АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди
АОКА давлат ташкилотлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари матбуот котиблари фаолиятининг самарадорлиги бўйича 2021 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича рейтингини эълон қилди. Рейтингда Марказий банк ҳамда бир нечта давлат банклари раҳбарлари матбуот котиблари (матбуот хизмати раҳбарлари) иштирок этган.

ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда
ANORBANK ташкил топганининг бир йиллиги муносабати билан энг юқори фоизли омонат турини таклиф этмоқда

Бундан роппа роса бир йил олдин - 22 август куни Марказий банк томонидан берилган 87-рақамли лицензия асосида Ўзбекистондаги биринчи миллий рақамли банк - ANORBANK ўз фаолиятини бошлаган эди. Шу муносабат билан банк йиллик 25 фоизлик даромад олиб келувчи "Байрамона" омонатини таклиф қилмоқда. Омонат муддати 3 ой ва уни 31 августга қадар расмийлаштириш мумкин.

Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.
Таълим кредити қайси банклар томонидан берилиши маълум бўлди.

Яқинда қабул қилинган янги тартиб асосида таълим кредитини ажратиш бўйича ҳозирчалик 6 та банк бош келишув имзолаган. Бундан ташқари яна 5 та банк билан келишув имзолаш жараёнлари давом этмоқда. Бу ҳақида Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев бугун Хушнудбек телеграм каналида бўлиб ўтган жонли эфирда айтиб ўтди.

1 3 4 5 6 7 27 Keyingi
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй