Хоразм вилоятининг Боғот туманида 2 фуқаро тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган. Фуқаролар тадбиркорга юк автотранспорти харид қилиш учун 10 млрд. сўм кредит олиб беришни ваъда қилган.
20 январь куни Марказий банкда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов солиқ юкининг ортиши инфляцияга қанчалик таъсир қилиши саволга жавоб берди. Анжуманда қатнашган Bankers.uz журналисти солиқ юкининг ошиши маҳсулот таннархи ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб, бу инфляцион таргетлаш мақсадларига салбий таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақида сўради.
2021 йилда жисмоний шахслар тижорат банкларига 7,1 млрд. долларлик хорижий валюта сотган бўлса, 4,6 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олган. Аҳолининг чет эл валютасига бўлган таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 млрд. АҚШ долларига ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп).
Марказий банк ички валюта бозорининг 2021 йил ҳолати бўйича қисқача шарҳни эълон қилди. Унга кўра, ички валюта бозорида чет эл валютасидаги умумий таклиф ҳажми 22,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этган.
Марказий банк 2024 йилда 200 минг сўмлик банкнот чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди. Шунингдек, келгусида 1000 сўмлик банкнотлар худди шундай номиналдаги танга пуллар билан алмаштирилиши режалаштирилган.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида “Қ-З.” хусусий уй-жойлар мулкдорлари ширкати собиқ раҳбари ширкатга банк муассасасидан ажратилган 581 млн сўм кредитнинг 291,5 млн сўмини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириб юборган.
Марказий банк томонидан 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларга оид статистика тақдим этилди. Унга кўра, жами 20,2 млн. нафар тижорат банклари мижозлари масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланади.
Ўзбекистон Марказий банки муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2021 йил давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисида маълумотларни тақдим этди.