Марказий банк "Qulay Pul" МЧЖга тўлов тизими оператори лицензиясини берди. Шу вақтга қадар маҳаллий бозорда UZCARD ҳамда HUMO тўлов тизимлари фаолият юритмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш, 26 ёшга тўлмаган фарзандини, эрини (хотинини) ўқитишга йўналтиридган иш ҳақи ва бошқа даромадлардан даромад солиғи олинмайди. Депутатлар, эндиликда таълим кредитини сўндириш учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ имтиёзларини қўллаш белгиламоқда
"Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", - деди Президент. Бундан ташқари ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади, ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади.
"Ўзсаноатқурилишбанк" AТБ молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги мутахассисларни профессионал ривожлантиришнинг халқаро стандартларига мувофиқлик мақомини олди. Сертификатланган бухгалтерлар уюшмасининг (ACCA) мазкур сертификати банкка профессионалликни қадрлайдиган ва ўз ходимларининг салоҳиятини ривожлантиришга биринчи даражали эътибор қаратадиган масъул иш берувчи мақомини беради.
ЧЭКИ Савдогарбанк акцияларининг назорат пакети Рауф Камилджанов томонидан харид қилинди. "Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, 29 ноябрь куни амалга оширилган битим уюшган биржа савдолари орқали амалга оширилган. Р.Камилджанов 695,8 млн. дона оддий акцияларни харид қилган. Унинг банк устав капиталидаги улуши ҳозирда 53,53 фоизни ташкил қилади.
Сўнгги кунлар давомида ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўз телефон рақамларига пластик карталаридан пул ечиб олингани борасида СМС-хабарлар келаётгани ҳақида юзлаб постлар жойлаштиришмоқда. Хусусан, сўнгги 3 кунда бу каби ҳолатлар бўйича Facebook ижтимоий тармоғида 20 га яқин пост ёзилган, уларга минглаб фойдалнувчилар уларда ҳам шу каби ҳолат бўлганлиги ҳақида изоҳлар қолдиришган.