Асосий/Сўнгги янгиликлар/OTP Bank молия директори: Ипотека банкни сотиш учун бизни кутишлари шарт эмас

OTP Bank молия директори: Ипотека банкни сотиш учун бизни кутишлари шарт эмас

OTP Bank молия директори: Ипотека банкни сотиш учун бизни кутишлари шарт эмас

Венгриянинг "OTP Bank"и "Ипотека-банк"ни харид қилиш бўйича ишларни тўхтатди. Аммо унга қизиқиш сақланиб қолмоқда, деди Венгрия банки молиявий директори Ласло Бенчик. Бу ҳақда, seekingalpha.com сайти эълон қилинган материалга ҳавола берган ҳолда Spot нашри хабар бермоқда.

ipoteka-bank_1.jpg

Ипотека банк Бош офиси / Фото: Қувонч Ғайратов

Инвесторлар билан биринчи чорак якунлари бўйича суҳбат чоғида Societe Generale банки вакили Ўзбекистондаги битимнинг тақдири нима бўлишини, хусусан, битим бекор қилинганми ёки вазиятнинг тинчланишини кутаётганини сўраган.

Битим "пауза"га қўйилди, бироқ OTP Ўзбекистон томонини унинг манфаатдорлигига ишонтирди, деган Бенчик. Топ-менежернинг сўзларига кўра, Венгрия банки “Россия ва Украинадаги вазият қандай ривожланаётганини кўрмагунча” ўз позициясини билдиришга тайёр эмас.

"Шубҳасиз, сотувчи бизни кутишга мажбур эмас, шунинг учун агар улар сотишга қарор қилсалар, сотиб юборишлари мумкин", дея қўшимча қилган Бенчик. "Агар улар бизни кутсалар, биринчи навбатда Украинадаги вазият яхшиланса, биз бу масалага яна қайтмоқчимиз."

Ўзбекистон бозорига OTP учун кириш қулайлик зонасидан чиқиш йўли бўлади. Молиявий директорнинг сўзларига кўра, бу банк географиясининг аввалги кенгайишига қараганда анча жиддийроқ қадамдир.

Ҳозир OTP Ўзбекистондаги яна учта кичик банк билан музокаралар олиб бормоқда.

"Мен таъкидлаганимдек, биз иштаҳамизни йўқотганимиз йўқ", деб таъкидлаган Бенчик. "Агар бирор қизиқ таклиф бўлса, биз буни албатта кўриб чиқамиз."

Эслатиб ўтамиз, OTP Group Ўзбекистон бозорига кирмоқчи эканлиги 2021 йил аввалида маълум бўлганди. Бу ҳақда баҳорда икки мамлакат раҳбарлари учрашувида эълон қилинганди ва ўтган йил сентябрдаги иқтисодий форумда келишув меморандуми ҳам имзоланганди.

Бироқ, жорий йил апрель ойида Венгрия банки харидни кечиктириш ҳақида эълон қилди. OTP Bank бош директори Сандор Чанининг сўзларига кўра, сотиб олиш шартномасини имзолашга Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар тўсқинлик қилган.

Теги OTP-bank Ipoteka bank