logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/OTP-Bank Ўзбекистондан кейин Қозоғистон бозорига ҳам кириши мумкин

OTP-Bank Ўзбекистондан кейин Қозоғистон бозорига ҳам кириши мумкин

OTP-Bank Ўзбекистондан кейин Қозоғистон бозорига ҳам кириши мумкин

otp2

Фото: hungarytoday.hu

2021 йил якунларига қадар «Ипотека-банк» АТИБнинг мажоритар акциядори бўлиши кутилаётган Венгриянинг OTP-Bank'и Қозоғистон банк хизматлари бозорига ҳам кириши мумкин. Бу ҳақда Курсив нашри хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Қозоғистоннинг Home Credit банки ўзининг бош банки Россия Home Credit банки билан биргаликда сотилиши мумкин.

“Аслида битим турлича тузилиши мумкин. Шунга қарамай, Home Credit банк Қозоғистондаги шўба банки билан бирга сотилади, деб ишонаман. Ва кейин харидор Қозоғистонда бизнес керакми ёки йўқми ва улар билан нима қилиш кераклигини ҳал қилади ", - дейди нашр суҳбатлашган «ФИНАМ» таҳлилчиси Игор Додонов.

Россия Home Credit банкининг қозоқ шўбаси ҳиссасига жами активларнинг 23 фоизи тўғри келади.

Марказий ва Шарқий Европадаги энг йирик молия институтларидан бири, Венгриянинг OTP гуруҳи Home Credit банкнинг потенциал харидори сифатида кўриляпти.

Охирги йилларда OTP Group Шарқий Европа бозорлари фаол тарзда банкларни сотиб олмоқда. 2014 йилдан бери гуруҳ тўққиз мамлакатдаги 11 та молиявий муассалар ва банк портфелларини харид қилган. Яқинда OTP гуруҳи ўзи учун янги бозор — Ўзбекистонга кириши маълум бўлди.

Гуруҳ, Россия ва Украина бозорини ҳисобга олмаганда, ўзи фаолият юритаётган мамлакатларнинг энг йирик ёки топ-5 ликка кирадиган банкларига эгалик қилади.

Агар OTP-Bank Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти бозорига кириши аниқ бўлса, ҳозирда қозоқ бозорида 16 ўринда турган Home Credit банк капитали қиймати ортиш эҳтимоли юқори.

 

Мавзуга доир: Ипотека банкни сотиб олган OTP-Bank ҳақида нималар маълум?

 

Теги OTP-Bank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй