Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банкларнинг мобил иловаларида "Soliq" нинг 1 фоизли кешбекини ҳисоблаш йўлга қўйилмоқда

Банкларнинг мобил иловаларида "Soliq" нинг 1 фоизли кешбекини ҳисоблаш йўлга қўйилмоқда

Банкларнинг мобил иловаларида "Soliq" нинг 1 фоизли кешбекини ҳисоблаш йўлга қўйилмоқда

Банклар Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда тўловлар учун ҳисобга кешбек ўтказиш лойиҳасини ишга туширмоқда. Яъни мижозлар банк мобил иловалари орқали тўлов амалга оширганида, тўлов суммасидан 1 фоизини қайтариб олишлари мумкин бўлади.

img_20220616_193051_564.jpg

Шу билан бирга, тўлов ташкилоти, электрон тижорат платформалари – "маркетплейс"ларнинг ахборот тизимлари ёрдамида масофадан туриб амалга оширилган харидлар учун ҳам кешбек тўланади.

2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилиши белгиланган эди.

Шунингдек, 2022 йил 1 апрелга қадар Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк билан биргаликда барча тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналари операторларига тўлиқ улашни таъминлаши айтилган.

Кешбекни қўлга киритиш учун банк мобил иловаси орқали хизматларга тўлов қилиш керак бўлади. Солиқ ва банк мобил иловасидан бир хил телефон рақам орқали рўйхатдан ўтган бўлиш талаб этилади.

Ҳозирда ушбу амалиёт Asakabank, Apelsin ва TBC UZ иловаларида йўлга қўйилгани маълум қилинди.

Қуйидаги ҳолларда кешбек берилмайди:

  • автомобиль сотиб олинганда;
  • авиачипталар ва темир йўл чипталари харид қилинганда;
  • коммунал хизматларга тўлов қилинганда;
  • алоқа хизматларига тўлов амалга оширилганда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-май ойларида ДСҚ томонидан истеъмолчиларга 72,3 млрд сўм, шундан март ойида 22,7 млрд сўм кешбек тўлаб берилган.

Теги mobil ilova Soliq marketpleys