Асосий/Сўнгги янгиликлар/Олег Тиньков Тинькофф банкдаги улушини сотишни режалаштирмоқда

Олег Тиньков Тинькофф банкдаги улушини сотишни режалаштирмоқда

Олег Тиньков Тинькофф банкдаги улушини сотишни режалаштирмоқда

Россиянинг йирик хусусий банкларидан бири Тинькофф банк асосчиси Олег Тинков "Тинькофф" гуруҳидаги улушини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Битим Буюк Британиянинг тадбиркорга қарши санкциялари, унинг Россиянинг Украинадаги урушга қарши фикрлари ва Тинькофф банк номини ўзгартириши фонида тайёрланмоқда, деб хабар беради РБК нашри.

Oleg Tinkov

Фото: iguides.ru

Ишбилармон Олег Тинков потенциал харидорлар билан оилавий трестда рўйхатдан ўтган TCS Гуруҳининг (Тинькофф Банк, Тинькофф Суғурта ва бошқа активларга эгалик қилади) 35 фоиз улушини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

"Тиньков ҳақиқатан ҳам TCS гуруҳидаги улушини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. У Россия активларидан бутунлай чиқиб кетмоқчи”, - дейди РБК манбаларидан бири. Нашрнинг яна бир суҳбатдоши Тинков TCS'даги улушини сотишга ҳаракат қилаётганини тасдиқлаган ва уни аллақачон потенциал харидорларга таклиф қилганини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, бу жараён Украинада уруш бошланиши ва Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар қўлланилишидан олдин ҳам бошланган.

22 апрель, жума куни асосчи номи билан аталган Тинькофф гуруҳи эски бренддан воз кечишини маълум қилди: “Компания бу қадамга узоқ вақтдан бери тайёргарлик кўрди ва сўнгги воқеалар бу қарорни янада долзарблаштирди”. Банк ва гуруҳнинг янги номи ҳозирча ошкор этилмаган.

Бундан бир неча кун аввал Олег Тиньков Россия ҳарбийларининг Украинадаги урушини кескин танқид қилган эди. Унинг таъкидлашича, "Украинада бегуноҳ одамлар ўлмоқда" ва ҳозирги жанговар ҳаракатлардан "бирорта ҳам манфаатдор йўқ". Тинков яна “коллектив Ғарб”га юзланиб, “жаноб Путинга юзини сақлаб қолиш ва бу қирғинни тўхтатиш учун аниқ имконият беришни” сўради. Тинькофф Гуруҳи буни асосчисининг шахсий фикри деб атади.

Олег Тиньков ҳозирги пайтда ўзи яратган компаниянинг асосий акциядори эмас. Тадбиркор ва унинг оиласи томонидан назорат қилинадиган Rigi Trust компанияси TCS'нинг 35% га эгалик қилади. Унинг улуши ҳақида сўнгги маълумотлар йўқ, аммо TCS веб-сайтида Тиньков ва унинг оиласининг улуши 35% эканлигини кўрсатади. Яна 6,5 ​​фоизи компания раҳбариятига тегишли, қолган 58,4 фоизи эса эркин муомалада.

Тадбиркор 2021 йил бошида бош компания устидан назоратни йўқотди. Бунгача унинг овоз берувчи акциялари улуши 84 фоизни ташкил қилган. У бизнесдаги иштирокини лейкемияга қарши кураши ва АҚШ билан солиқ бўйича муаммолари фонида камайтирган.

Тинькофф бир неча бор халқаро кенгайиш режаларини эълон қилди, аммо ҳозирча бу содир бўлмади. TCS акциялари Лондон фонд биржасида сотилади. Март ойи бошида сайт Россия компаниялари, шу жумладан TCS қимматли қоғозлари савдосини тўхтатди. Бунгача қимматли қоғозлар нархи ўтган йилнинг кузида 100 доллардан ошган бўлсада, 2,4 долларгача тушиб кетган. Шундан сўнг, TCS асосий листингни Москвага ўтказишга рухсат берганини эълон қилди.

Компаниянинг устав капитали 199,3 минг қимматли қоғоздан иборат. Лондонда TCS акцияларининг савдоси 3,19 доллар даражасида музлатилган - шу тариқа бозор капиталлашуви ушбу маълумотларга кўра 63,6 миллион долларни ташкил этади. Ўтган йили у 20 миллиард доллардан ошган эди, Тиньковнинг ўзи эса ўн йил ичида 1 триллион долларгача ўсишни башорат қилган эди.

Москва биржасида TCS 2270 рублдан сотилади. Бундан келиб чиқиб, компаниянинг қиймати деярли 6 миллиард долларга баҳоланиши мумкин. Ушбу ҳисоб-китобларга кўра, 35 фоиз улуш 2 миллиард доллардан сал кўпроққа тушиши мумкин.

Тинькоффни сотишга бўлган олдинги уринишлар

Олег Тиньков 2020 йилда асос солган банкни сотишга уринганди. Потенциал харидор сифатида Yandex кўрилган. IT-гигант TCS гуруҳининг бутун устав капиталини 5,48 млрд. долларга сотиб олиши, битим қийматининг бир қисми Yandex акциялари ҳисобидан молиялаштирилиши айтилганди. Аммо октябрь ойида томонлар музокаралар тўхтатилганини эълон қилишди.

"Биз мижозларимиз базасининг тезкор ўсиши ва синергия излаб БИРЛАШУВ бўйича музокараларни бошлаган эдик. Ва Россиядаги энг йирик хусусий компанияни барпо қилмоқчи эдик. Аслида, ҳамма нарса сотувга айланди, улар шунчаки Тинькоффни сотиб олишни хоҳлашди, бу биз учун салбий оқибатларга олиб келди", - деган эди Тиньков. Yandex бошқарувчи директори Тигран Худавердян, ўз навбатида, музокараларнинг якунланишига Тинькофф банк асосчисининг доимий равишда пайдо бўладиган "кўпроқ янги талаблари" тўсқинлик қилганини айтган эди.

Кейинчалик, Тиньков келишувнинг бекор қилинишини компания нархи бўйича келишмовчиликлар билан изоҳлади - Yandex бунинг учун тадбиркор сўраганидан 200 миллион доллар камроқ таклиф қилди (6,2 доллар ўрнига 6,0 миллиард доллар).

ОАВ, шунингдек, Тинькофф банкни Владимир Евтушенков (АФК Система, МТС, МТС Банк) тузилмаларига сотиш бўйича музокаралар ҳақида хабар берди. “Ҳа, мен бунга жуда қизиқдим. Аммо мен буни қилмадим, чунки <...> икки хил маданиятни - бизники ва Тинькоффни бирлаштириш қийин ва биз йўлда ушбу компанияларнинг ҳар бири эга бўлган устунликларнинг етарли миқдорини йўқотишимиз мумкин", деди Евтушенков.

Бироқ, Тиньков у билан келишувни муҳокама қилмаганини ва Евтушенков Олегнинг овозли ёрдамчиси билан музокара олиб бориши мумкинлигини айтди.

Теги Tinkoff bank Rossiya-Ukraina urushi