Асосий/Сўнгги янгиликлар/Олег Тиньков Кремл босими остида банкни "сариқ чақага" сотгани ҳақида гапирди

Олег Тиньков Кремл босими остида банкни "сариқ чақага" сотгани ҳақида гапирди

Олег Тиньков Кремл босими остида банкни "сариқ чақага" сотгани ҳақида гапирди

Тадбиркор Олег Тиньковнинг сўзларига кўра, апрел ойида Instagram'даги урушга қарши кескин постининг эртасигаёқ Тинькофф Банк раҳбарияти билан президент маъмурияти вакиллари боғланиб, агар Тиньков банк билан барча алоқаларини узмаса, уни миллийлаштириш билан таҳдид қилган.

01russia-oligarch1-videosixteenbynine3000.jpg

У Тинькофф Банкнинг 35% улушини Владимир Потанинга сотишни "умидсиз, оловли савдо" деб атайди. “Мен нарх бўйича музокара қила олмадим, келиша олмадим. Бу гаровдаги одамнинг вазияти каби эди - улар берган нарсаларни олиш керак", - деди Тиньков The New York Times нашрига берган интервьюсида.

Келишувдан бир неча кун олдин “Коммерсант” нашри Тиньковнинг унинг улуши 300 миллион долларга баҳоланиши мумкинлигини ёзган, бу ушбу улушнинг Москва биржасидаги бозор қийматидан саккиз баравар ва 2020 йилда “Яндекс” билан муваффақиятсиз келишувда айтилган нархдан 6,5 баравар арзонроқ.

Тиньков Потанинга ҳеч бўлмаганда пулни тежаш имкониятини бергани учун миннатдор эканлигини айтди, аммо унинг сўзларига кўра, Тиньков банкдаги улушини асл баҳосининг 3 фоизига сотган.

Банкнинг ўзи NYT'га Тиньковнинг воқеалар ҳақидаги версиясини тасдиқламаслигини ва банк раҳбариятига ҳеч қандай таҳдид бўлмаганини айтган.

Тиньковнинг урушга қарши мазмундаги постидан кейин, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги танишлари ва дўстлари унга ҳаётидан эҳтиёт бўлиши лозимлигини билдирган. Шундан сўнг тадбиркор тансоқчилар ёллаган ва The New York Times журналистлари билан "жойлашуви ошкор қилинмаган жойда" мулоқот қилган. 

Тиньковнинг NYT'га айтишича, унинг кўплаб танишлари, йирик бизнесменлар ва давлат элитаси аъзолари унга унинг урушга қарши позициясига рози эканликларини билдирган, бироқ “уларнинг барчаси қўрқишади”.

“Мен Россия энди давлат сифатида мавжуд эмаслигини англадим. Мен Путиннинг режими ёмон эканини билардим. Аммо, албатта, мен бу каби ҳалокатли миқёсда бўлади деб ўйламаган эдим ", - дейди Тиньков нашрга.

Теги Tinkoff bank Rossiya