Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ориент Финанс банк Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади

Ориент Финанс банк Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади

Ориент Финанс банк Сбербанкдан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади

ofb-sberbank_1.jpg

Ориент Финанс банк томонидан мобил илова орқали банк мижозларига жўнатилган хабарнома.
Фото: Мирзаолим Дилшодов / Bankers.uz

Ориент Финанс банк санкцияга тушган Россиянинг Сбербанкидан пул ўтказмалари қабул қилишни бошлади. Бу ҳақда банкнинг мобил иловаси орқали мижозларга "push-хабарнома" жўнатилди.

Хабарда "Россиянинг SBER мобил иловасидан пул ўтказмаларини қабул қилиш учун сўмда ОФБ ҳамён очиш" таклифи билдирилган.

Хабарга ойдинлик киритиш мақсадида Bankers.uz банк алоқа маркази билан боғланди. Алоқа маркази оператори ҳам таҳририятга ушбу хабарни тасдиқлади.

Пул ўтказмалари Россиядан рублда юборилади, Ўзбекистонда эса жўнатилаётган пайтдаги Ориент Финанс банкнинг рублни сотиб олиш курси (ҳозирда 1 рубль 90 сўм) бўйича ҳисоблаб, сўмда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг энг йирик банки ҳисобланган Сбербанк қисман ғарб санкцияларига тушган. Ҳозирда бир қатор ўзбек банклари Россиянинг банкларидан, жумладан Сбербанкдан ҳам пул ўтказмалари қабул қилишни вақтинча тўхтатган.

КДБ Банк Ўзбекистон ўзи алоҳида эълон қилгунга қадар 21 та тижорат банки иштирок этган ҳар қандай амалиётларни тўхтатган. КДБ Банк амалиётларни тўхтатган банклар орасида Сбербанк ҳам бор.

 

Теги Orient Finans bank Sber