Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ойбек Турсунов "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

Ойбек Турсунов "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

Ойбек Турсунов "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

10514723_534853216614828_472079806459357423_n

Фото: Фейсбук тармоғи

"Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатида ўзгариш рўй берди. Тегишли маълумот молия муассаси томонидан Корпоратив ахборотлар ягона порталига жойлаштирилган.

2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, Капиталбанкнинг 41,6 фоиз акцияларига эгалик қилаётган Ойбек Турсунов банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан 20 январь куни чиқарилган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрь ойи бошида О.Турсунов банк акцияларининг 50 фоизига эгалик қилишни бошлаган эди.

2014 йилда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 85 моддасига кўра, "акциядорлик жамиятининг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс" ушбу жамиятга аффилланган шахс ҳисобланади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, О.Турсуновнинг бевосита ва билвосита Капиталбанк акцияларидаги улуши 20 фоиздан камроқни ташкил қилади.

Аввалроқ «Тошкент» республика фонд биржасида бир ҳафта ичида Капиталбанкнинг 650 млрд. сўмлик акциялари билан 6 та битим тузилгани ҳақида хабар берган эдик. Очиқ манбаларда ушбу битимлар кимлар ўртасида тузилгани тўғрисида маълумот мавжуд эмас. Bankers.uz томонидан мурожаат қилинган Капиталбанк ходими "акциялар кимга сотилгани тўғрисидаги маълумот тижорий сир ҳисобланиши сабабли, бу ҳақда маълумот беролмаслигини" билдирган эди.

18 январь куни ҳам фонд биржасида Капиталбанкнинг 216,5 млрд. сўмлик акциялари сотилди. Умумий равишда 2022 йил бошидан банкнинг 975,4 млрд. сўмлик акциялари билан 9 та битим амалга оширилган.

Таҳририят прогнозига кўра, ушбу битимларда банк акциялари россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадор "Телекоминвест" компаниясига сотилган бўлиши мумкин.

Теги oybek tursunov telekominvest alisher usmonov Kapitalbank