Асосий/Сўнгги янгиликлар/Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди

Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди

Январь ойида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 687 мингга кўпайди

dbs-02-22 (3)

Марказий банк томонидан 1 февраль ҳолатига кўра масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчиларга оид статистикани тақдим этилди.

Регулятор хабарига кўра, жами 20,9 млн. нафар тижорат банклари мижозлари масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланади. Улардан 19,9 миллион нафари (ёки 95 фоизи) жисмоний шахслар, 983 мингтаси юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар саналади.

Январь ойи давомида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар орасида масофавий банк хизматлари фойдаланувчилари сони 13,00 мингтага кўпайди. Энг кўп ўсиш Халқ банки (6040 та), Асакабанк (1877 та), Ипотека-банк (1258 та), Hamkorbank (1212 та), Ўзмиллийбанк (1158 та) да қайд этилган. Агробанк (-1797 та), Давр-банк (-671 та) ва Туркистонбанк (-86 та) ларда масофавий банк хизматларидан фойдаланувчилар сони ўтган ой мобайнида камайган.

1 февраль ҳолатига кўра, жисмоний шахслар орасида масофадан банк хизматларини кўрсатувчи тизимлардан фойдаланувчилар сони бўйича Агробанк (3,2 млн. киши), Халқ банки (3,0 млн. киши), Ўзсаноатқурилишбанк (2,7 млн. киши), Ипотека-банк (1,9 млн. киши), Ўзмиллийбанк (1,3 млн. киши), Hamkorbank (1,2 млн. киши) ҳамда Ипак Йўли банки (1,0 млн. киши) лар етакчиликни қўлга киритган. Ушбу банкларнинг республика бўйлаб кенг филиаллар тармоғи мавжудлиги, банкка келиб унинг хизматларидан фойдаланувчи мижозлари сонининг кўплиги сабабли ҳам уларда масофадан банк хизматларидан фойдаланувчилар сони нисбатан кўпроқ. Январь ойи давомида Ўзагроэкспортбанк (-15 киши) ҳамда Hi-Tech Bank (-13 киши) ларнинг масофадан туриб хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахслар сони камайган. Шунингдек, тижорат банклари орасида фақат TBC Bank юридик мижозларга, Bank Apelsin эса ҳам юридик, ҳам жисмоний мижозларга масофавий банк хизматлари кўрсатмайди.

 

Теги DBS statistika