Асосий/Сўнгги янгиликлар/Июнь ойида муаммоли кредитлар 1,4 трлн. сўмга камайган

Июнь ойида муаммоли кредитлар 1,4 трлн. сўмга камайган

Июнь ойида муаммоли кредитлар 1,4 трлн. сўмга камайган

Марказий банк тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши тўғрисида 2022 йил 1 июль ҳолатига маълумот тақдим этди.

npl_06_2022

Маълумотларга кўра, банк тизимининг кредит портфели ҳажми июнь ойи давомида 1 трлн. 629 млрд. сўмга камайган. Ушбу камайиш асосан 4 та йирик давлат банклари ҳиссасига тўғри келган - кредит портфели ҳажми Ўзмиллийбанкда 563 млрд. сўмга, Агробанкда 3 трлн. сўмга, Асакабанкда 574 млрд. сўмга, Алоқабанкда 158 млрд. сўмга камайган. Туронбанк, ЎзСҚБ, Халқ банки ва Ипотека банкда эса, аксинча кредит портфели ҳажми ўсишда давом этган.

Бошқа банкларда жами кредит портфели ҳажми 1 трлн. 548 млрд. сўмга ошган. Бунга асосан, Капиталбанк (+590 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (+239 млрд. сўм), Ориент Финанс банк (+199 млрд. сўм), Ҳамкорбанк (+162 млрд. сўм), Трастбанк (+120 млрд. сўм)лар сезиларли таъсир ўтказган. Июнь ойида рақамли банклар - Anorbank (+73 млрд. сўм) ва TBC Bank (+48 млрд. сўм) ларда ҳам кредит портфели ўсганлигини алоҳида қайд этиш мумкин.

Банк тизими жами кредит портфелидаги муаммоли кредитлар ҳажми июнь ойи давомида 1 трлн. 487 млрд. сўмга камайган ва жами портфелнинг 4,89 фоизини ташкил қилмоқда (ойлик камайиш - 0,41 фоиз). Ушбу камайиш, асосан давлат банклари ҳиссасига, аниқроғи Ўзсаноатқурилишбанк ҳиссасига тўғри келган - банк июнь ойида NPL ҳажмини 1 трлн. сўмдан зиёдга камайтиришга эришган. Қолган йирик давлат банкларининг ҳам барчасида муаммоли кредитлар ҳажми бироз бўлса-да, камайган.

Давлат улуши мавжуд бўлмаган бошқа банкларда муаммоли кредитлар ҳажмида сезиларли ўзгариш бўлмаган, фақатгина Туркистон банк да NPL ҳажмининг 141 млрд. сўмга ортиши рўй берган.

Теги muammoli kreditlar kredit portfel NPL