Асосий/Сўнгги янгиликлар/Апрель ойида муаммоли кредитлар миқдори яна оша бошлаган

Апрель ойида муаммоли кредитлар миқдори яна оша бошлаган

Апрель ойида муаммоли кредитлар миқдори яна оша бошлаган

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил апрель ойи якунлари бўйича тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда ундаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши ҳақида маълумотларни тақдим қилди.

npl04.jpg Маълумотларга кўра, банк тизимининг жами кредит портфели апрель ойида деярли ўсмаган бўлса-да, жами портфелдаги муаммоли кредитлар миқдори 1 триллион 253 миллиард сўмга кўпайган. Ушбу кўпайиш асосан Ўзсаноатқурилишбанк ҳиссасига тўғри келган - 1 трлн. 12 млрд. сўм. Шунингдек, давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Асака банк, Халқ банки, Ипотека банк ва Турон банклар муаммоли кредитлар миқдорини бироз бўлса-да камайтиришга эришганлар.

Бошқа банкларнинг айримларида хусусан, Равнақ банк (+142 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (+50,8 млрд. сўм), Tenge Bank (+113,1 млрд. сўм)ларда муаммоли кредитлар улуши апрель ойи давомида сезиларли даражада кўпайган.

Таъкидлаш лозимки, апрель ойи давомида банк тизими кредит қолдиғи - 340,3 трлн.сўм ҳажмида, деярли ўзгаришсиз  қолган. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, кредит портфелининг ўзгармай қолиши сўмнинг ревальвацияси билан кўпроқ боғлиқ, яъни апрель ойида валютадаги кредитларнинг қолдиғи курс ўзгариши эвазига пасайган (март ойида сезиларли ўсиш кузатилган эди).

Апрель ойида кредит бозорида энг катта фаоллик давлат банклари ичида Агробанк (+391 млрд.сўм), хусусий банклар орасида эса Капиталбанк (+474 млрд.сўм) да юз берган.

Теги muammoli kreditlar NPL