Асосий/Сўнгги янгиликлар/Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди

Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди

Муаммога айланган имтиёзли кредитлар бўйича навбатдаги ўрганиш натижалари эълон қилинди

Ҳисоб палатасининг навбатдаги ўрганишлари натижаларига кўра, республикада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги муаммоли кредитлар қолдиғи 1 май ҳолатига йил бошига нисбатан 8 фоизга камайган.

316a6bf5-7cda-4e4f-b79d-2d783e3fa5d3_1.jpg

Бироқ, дастурдаги муаммоли кредитлар Наманган (44 %), Андижон (26 %) ва Сурхондарё (20 %) вилоятларида юқори салмоқда қолган.

Муаммоли кредитларни ундириш ва ажратилган кредитлардан самарали фойдаланишда қуйидаги камчиликларга йўл қўйилганлиги айтилган:

  • доимий даромад манбаига эга қарз олувчиларнинг 149,4 млрд сўм, хусусан, давлат ташкилотлари ва банкларда фаолият юритаётган ходимларнинг 89,3 млрд сўм муаммоли кредитлари ундирилмаган;
  • муаммоли кредитларнинг 79 фоизида қайтмаслик хатари суғурталанган бўлиб, аксарият ҳолларда банклар томонидан уларни суғурта компанияларидан ундириш чоралари кўрилмаган;
  • жорий йил бошидан муаммоли кредитлар улушини камайтиришда, банклар томонидан уларни 69 фоизини “умидсиз” деб таснифлаб, балансдан чиқариш орқали қисқартирилган. Яъни, амалда муаммоли кредитлар қайтарилмасдан, банк томонидан шакллантирилган захиралар (харажатлар) ҳисобидан қопланган;
  • Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудида 2020 йилда ташкил этилган 1 000 та 2 сотихлик иссиқхоналарнинг 95 фоизи ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб, улардан фойдаланилмайди.

Ўрганиш жараёнида Дастурлар доирасидаги муаммоли кредит қарздорликлари жами 101,2 млрд сўмга камайтирилган.

Шунингдек, муаммоли кредитларни бартараф этиш, хусусан кредитлар ўз муддатида тўланмаслиги ва мақсадсиз ишлатилиши бўйича қуйидаги таъсир чоралари кўрилган:

  • 400 млрд сўмлик муаммоли кредит қарздорлигини ундириш учун судларга даъво аризалари киритилди;
  • 55 млрд сўмлик муаммоли кредитлар бўйича тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди;
  • 168 млрд сўмлик кредит қарздорликлари бўйича суд қарорлари Мажбурий ижро бюролари томонидан ундирувга қаратилди.

Шу билан бирга, келгусида қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Ўрганишларда аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди. Назорат тадбирлари давом эттирилади. 

Теги imtiyozli kreditlar NPL