Асосий/Сўнгги янгиликлар/Май ойида банк тизими кредит портфели қарийб 5 трлн. сўмга, муаммоли кредитлар эса қарийб 200 млрд. сўмга ошган

Май ойида банк тизими кредит портфели қарийб 5 трлн. сўмга, муаммоли кредитлар эса қарийб 200 млрд. сўмга ошган

Май ойида банк тизими кредит портфели қарийб 5 трлн. сўмга, муаммоли кредитлар эса қарийб 200 млрд. сўмга ошган

Марказий банк жорий йил 1 июнь ҳолатига тижорат банкларининг кредит портфели ҳамда ундаги муаммоли кредитлар миқдори ва улуши тўғрисида маълумотларни тақдим қилди.

NPL

Маълумотларга кўра, май ойи якунлари бўйича тижорат банкларида кредит портфели ҳажми қарийб 5,0 трлн. сўмга ошган. Ушбу ўсиш асосан Агробанк (2,0 трлн. сўм), ЎзМиллийбанк (1,1 трлн. сўм) ҳиссасига тўғри келаган. Шунингдек, давлат улуши устувор бўлган Ипотека банк, Халқ банки, Қишлоқ қурилиш банк ва Микрокредитбанкларда жами ҳисобда 1,0 трлн. сўмга кредит портфели ошган. Асака банкда эса, аксинча, жами кредит қолдиғи 412 млрд. сўмга камайган.

Давлат улуши мавжуд бўлмаган банклардан Капиталбанкда (589 млрд. сўм), Ориент Финанс банкда (290 млрд. сўм) ҳамда Ипак Йўли банкида (100 млрд. сўм) кредит портфели ҳажми бошқа банкларга қараганда жадалроқ ўсган.

Муаммоли кредитлар ҳажми май ойи давомиа 198 млрд. сўмга кўпайган бўлса-да, жами кредит портфели ҳажмининг ўсиши, NPL улушининг деярли ўзгаришсиз қолишига замин яратган.

NPL май ойида йирик давлат банкларидан фақат Алоқа банкда (-42 млрд. сўм) ва ЎзСҚБда (-40 млрд. сўм) бироз камайган, бироқ бошқаларида ўсишда давом этган.

npl-06-2022

Теги muammoli kreditlar NPL