logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банк тизими бўйича 1 сентябрь ҳолатига муаммоли кредитлар статистикаси эълон қилинди

Банк тизими бўйича 1 сентябрь ҳолатига муаммоли кредитлар статистикаси эълон қилинди

Банк тизими бўйича 1 сентябрь ҳолатига муаммоли кредитлар статистикаси эълон қилинди

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2021 йил 1 сентябрь ҳолатига маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, муаммоли кредитлар қолдиғи август ойи давомида 414 млрд. сўмга камайган. Натижада банк тизимидаги муаммоли кредитларнинг жами кредит портфелдаги улуши 6,2 фоиздан 6,0 фоизгача тушган. 

Муаммоли кредитларнинг сезиларли камайиши давлат банклари ичида Ўзмиллийбанк (-241 млрд.сўм), Халқ банки (-252 млрд. сўм), Қишлоқ қурилиш банкда (-174 млрд. сўм), хусусий банкларда эса Туркистон банкда (-135 млрд. сўм) кузатилган.

Бироқ, аксинча, Микрокредитбанк (+200 млрд. сўм), Капитал банк (+68 млрд. сўм), Савдогарбанк (+55 млрд. сўм), Равнақ банк (+21 млрд. сўм)ларда муаммоли кредитлар ўсиши кузатилган. Шунингдек, TBC-bank'да муаммоли кредитлар улуши 2,0 фоизга етганини қайд этиш лозим.

нпл09

Теги muammoli kreditlar NPL
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй