Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Капиталбанк" акциядорларидан бири "FINANCE TCI"нинг эгалари ўзгарди

"Капиталбанк" акциядорларидан бири "FINANCE TCI"нинг эгалари ўзгарди

"Капиталбанк" акциядорларидан бири "FINANCE TCI"нинг эгалари ўзгарди

kapitalbank_24.jpg

Фото: Bankers.uz

Аввалроқ Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси "Капиталбанк" акцияларини сотгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, банк акциялари сотилмаган,  бироқ банк акцияларига эгалик қилувчи корхоналарнинг эгалари ўзгарган.

Холдинг ўзининг иккита "Телекоминвест" (Россия) ва FINANCE TCI МЧЖ (Ўзбекистон)  компаниялари орқали Капиталбанкнинг 64,51 фоиз акцияларига эгалик қилар эди. Уларнинг иккови ҳам эндиликда USM’га тегишли эмас. Бунга Daryo.uz нашри эътибор қаратди.

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, "FINANCE TCI" МЧЖнинг 50 фоизи эндиликда Борис Добродеевга, яна 50 фоизи эса Ирина Лупичевага тегишли:

Kapitalbank Boris Dobrodeyev

Уларнинг иккови ҳам Алишер Усмоновнинг компанияларига алоқадор бўлиб, Добродеев USM Telecom’ни бошқариб келса, Лупичева "Металлинвест" директорлар кенгашининг аъзосидир. "Телекоминвест" бўйича маълумотлар ҳали янгиланмаган.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Теги aksiyador Kapitalbank