Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий Осиёда ягона дея эътироф этилаётган янги уникал завод Туронбанк кўмагида иш бошлади

Марказий Осиёда ягона дея эътироф этилаётган янги уникал завод Туронбанк кўмагида иш бошлади

Марказий Осиёда ягона дея эътироф этилаётган янги уникал завод Туронбанк кўмагида иш бошлади

Тошкент шаҳридаги Олмазор кичик саноат зонасидаги 2,5 гектарлик майдонда шиша толаси ва ундан композит материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги авлод завод — “Falk Porsche Fiberglass” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси очилди.

C00240

Унинг очилиш маросимида қайд этилганидек, мазкур янги авлод заводи мамлакатимиз саноат бозори ва майдони учун янгилик бўлиб, «Ўзгласзайден» корхонасининг реинжиниринг қилиниши натижасида Марказий Осиёда ягона лойиҳа сифатида, 21,4 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция асосида “Deutsche Kabel AG Tashkent” ва “Туронбанк” АТБ ҳамкорлигида ташкил этилди. 

" - Лойиҳа бўйича ишлар Президентнинг 2019 йил “Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг бошланди", дейди завод раҳбари Улуғбек Исмоилов. Унинг сўзларига қараганда, шиша толани ишлаб чиқариш учун ўзимизнинг маҳаллий каолин, оҳактош, натрий сульфат ва колеманитдан аралашма тайёрланади ва 1550 градусда қизиб турган махсус қозонларда эритилади. Заводда айни вақтда кунига 40 тонна шиша тайёрлаш имконияти мавжуд. Бу иссиқлик қозонлари Германия техонологияси ҳисобланиб, 40 фоизгача газни тежашга кўмаклашади. Шиша толаларнинг ноёблиги унинг вазни ва мустаҳкамлиги билан ҳам боғлиқ. Тасаввур қилиш учун: инсон сочи тахминан 100 микрон ўлчамда белгиланса, бу хомашё унда қарийб 7 баробар ингичка - 13 микронни ташкил қилади. Аммо зичлиги ва бардошлилиги бўйича темирдан бир неча 10 баробар қаттиқроқдир, дейди Улуғбек Исмоилов. 

IMG_6381

IMG_6382

Олмазор кичик саноат зонасида жойлашган 2,5 гектарлик янги авлод заводининг техонологик жараёнларида барча босқичлар тўлиқ автоматлашган, лаборатория ишлари энг сўнгги русумдаги ускуналар ёрдамида олиб борилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ бу ерда 400 га яқин янги иш ўринлари яратилган бўлиб, уларнинг аксарият қисмини ёшлар ташкил этмоқда.

IMG_6326

“Falk Porsche Fiberglass” Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси тўлиқ қувват билан ишга тушганда йилига 13 минг тонна шиша толаси, 6 минг тонна композит материал ва полимер қопламалар ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Экспорт эса тахминан йилига 10 млн евродан ортиқ бўлиши кутиляпти.

IMG_6428

IMG_6464

Жаҳон миқёсида шиша толасига бўлган талаб юқори эканлигини инобатга олсак, бу нанотехнологиянинг саноат шаклида ривожланиши мамлакатимиз экспорт салоҳиятининг янада яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади. 

IMG_6462

Теги Turonbank loyiha