Асосий/Сўнгги янгиликлар/Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди

Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди

Капиталбанк акцияларининг назорат пакети Алишер Усмоновга тегишли компанияга ўтди

Kapitalbank-A.Usmonov

"Капиталбанк" АТБ акцияларининг назорат пакети янги эгаси номи маълум бўлди. "Тошкент" республика фонд биржаси маълумотларига кўра, россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга тегишли бўлган USM Holding компанияси қошидаги "Телекоминвест" компанияси банкнинг янги соҳибига айланган.

Телекоминвест ҳамда унга аффилланган ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган "Finance TCI" МЧЖ Капиталбанк устав капиталининг 58,33 фоиз акцияларига эгалик қилмоқда.

24 январь куни "Тошкент" республика фонд биржасида ташкиллаштирилган савдода "Finance TCI" МЧЖ банкнинг 32 986 653 дона оддий акцияни 108,45 млрд. сўмга сотиб олган. Капиталбанкнинг бир дона оддий акцияси 3 287,7 сўмдан ёки ўзининг номинал қийматидан 3,46 баробар қимматроққа сотилган. Биржа маълумотлари Россиянинг «Телекоминвест» компаниясида Капиталбанкнинг 50 фоиз акциялари борлигини тасдиқламоқда.

Капиталбанк акциялари ўзининг бозор қийматида «Тошкент» РФБ орқали сотилди. Биржада январь ойи мобайнида бир неча битимлар тузилди. 24 январь ҳолатига кўра, банкнинг бозор баҳоси 1,3 трлн. сўмни ташкил қилмоқда. 

Finance TCI ҳақида

Finance TCI MChJ

"Finance TCI" МЧЖ тўғрисида маълумот
Манба: stat.uz

Очиқ маълумотларга кўра, "Finance TCI" масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда ташкил этилган. Турар жой биноларини қуришга ихтисослашган компанияга 100 улуш билан "USM HK" компанияси эгалик қилади. Finance TCI раҳбари сифатида кўрсатилган Майгур Андрей Александрович айни пайтда "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖнинг ҳам раҳбари саналади. "ICS Holding Uzbekistan" МЧЖ эса Алишер Усмоновнинг USM Holdings таркибига кирувчи Ўзбекистондан рўйхатдан ўтган "Digital Holding" МЧЖ ҚК таркибига киради. Digital Holding портфелида ICS Holding Uzbekistan'дан ташқари "Coscom" МЧЖ (Ucell савдо белгиси) нинг 100 фоизлик улуши, маълумотларни жойлаштириш ва ишлов бериш бўйича хизматлар кўрсатувчи "CRPT Turon" МЧЖлар бор.

Аввалроқ Ойбек Турсунов "Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.  

Теги telekominvest aksiyador Kapitalbank