Асосий/Сўнгги янгиликлар/Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди

Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди

Tenge Bank янги мобил иловани ишга туширди

Tenge Bank жисмоний шахсларга мўлжалланган Tenge24 мобил иловасини ишга туширди. Tenge24 рақамли идентификациялаш жараёнидан фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларга банкка ташриф буюрмасдан туриб барча имкониятлардан фойдаланишга ёрдам беради.

Tenge24 (3)

Фото: Tenge Bank

Иловада фойдаланувчиларга қуйидагилар тақдим этилади:

  • барча турдаги пул ўтказмалари;
  • бир марталарик тўловларни тўлаш;
  • кредитларни тўлаш;
  • омонатлар очиш;
  • йиллик фоиз устамаси 23% ва муддати 13 ой бўлган мослашувчан омонатларни очиш;
  • омонатни исталган банк картасидан комиссиясиз ва фоиз устамаси камайтирилмаган ҳолда ечиб олиш;
  • бошқа кундалик банк маҳсулотлари.

“Tenge24 ни яратишда биз бозорни тадқиқ қилдик, рақобат таҳлилини ўтказдик, шунингдек, фокус-гуруҳларни тўпладик ва янги маҳсулот ёндашувларини синаб кўрдик. Бизнинг эътиборимиз UX/UI, customer journey (мижозлар йўли - таҳр.) ни яхшилаш, шунингдек, илованинг тезлиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган эди. Кейинги релизларда биз кафолатланган кешбекка эга Mastercard карталарини чиқариш, SWIFT банк ўтказмалари (дунёнинг барча мамлакатларига бешта валюта жуфтлигида тўловлар), онлайн кредитлар, турли бонус дастурларини қўшиш орқали функционалликни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз”, — дейди Масофавий банк хизматларини ривожлантириш бўлими бошлиғи Жавоҳир Хусанов.

Яна бир катта афзаллик шундаки, мижоз бошқа банкларга тегишли карталарини ҳам иловага бириктириши, пул ўтказмаларини бепул амалга ошириши мумкин. Бошқа иловалардан фарқли ўлароқ, мижозда Tenge Bank картаси бўлмаса ҳам, у банкнинг мижози бўлиб, унинг барча маҳсулотларидан фойдаланиши мумкин.

Иловани Play Market ва App Store дўконларидан юклаб олиш мумкин.

Теги Tenge24 Tengebank