Асосий/Сўнгги янгиликлар/TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди

TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди

TBC Bank Кузатув кенгашига иккита янги аъзо сайланди

TBC Bank - Kuzatuv kengashi (2)

"TBC Bank" АТБ Кузатув кенгашининг янги аъзолари — Баян Картер (чапда) ва Болормаа Лувсандорж (ўнгда)
Фото-коллаж: Исмоил Туропов / Bankers.uz 

"TBC Bank" АТБ акциядорларининг 2021 йил 14 январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланган.

Банк кузатув кенгашининг янгиланган таркибига икки нафар янги аъзо ҳам сайланган. Булар - Европа тикланиш ва тараққиёт банкида директор ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган, Қозоғистонлик мутахассис Баян Картер ҳамда Мўғулистон барқарор тараққиёти ҳамкорлари компаниясининг Бошқарувчи ҳамкори бўлган Болормаа Лувсандоржлар кенгаш таркибига киритилган.

Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:

  • Николоз Курдиани — Грузия "TBC Bank"ининг Бошқарув раиси ўринбосари (банк акцияларига эгалик қилмайди);
  • Нино Масурашвили — Грузия "TBC Bank"ининг Бошқарув раиси ўринбосари (банк акцияларига эгалик қилмайди);
  • Сеит Девдариани — TA Consult / Европа тикланиш ва тараққиёт банки Консултацион хизматлар департаменти лойиҳалар координатори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
  • Шароф Шарипов — Token Group'нинг Молиявий директори, директорлар кенгаши аъзоси (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
  • Войтек Соберияж — Полшанинг Aion Bank'и Бош директори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
  • Баян Картер — Европа тикланиш ва тараққиёт банки Директори ўринбосари, Бош мутахассис (банк акцияларига эгалик қилмайди);
  • Болормаа Лувсандорж — Мўғулистон барқарор тараққиёти ҳамкорлари компаниясининг Бошқарувчи ҳамкори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида).

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорида, шунингдек, Кузатув кенгашининг янги сайланган аъзолари — Баян Картер ва Болормаа Лувсандорж Марказий банк билан тегишли тартибда келишилганидан ҳамда Марказий банк розилиги олингандан сўнг лавозимга киришиши белгилаб қўйилган.

TBC Bank - Kuzatuv kengashi

 

Теги TBC Bank Kuzatuv kengashi