Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди

Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди

Ўзмиллийбанкнинг иккита, Ўзсаноатқурилишбанкнинг битта раҳбар ходими Савдогарбанк кузатув кенгаши таркибига киритилди

ЧЭКИ "Савдогар" АТБ акциядорларининг 2021 йил 27 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишида банк кузатув кенгаши янги таркибда сайланган.

Хусусан банк кузатув кенгашининг аввалги таркибида фаолият юритан қуйидаги 7 та аъзолар банк кенгашининг янги таркибига киритилмаганлар:

  • Хан Анатолий Михайлович - "Saxovat-sport-servic" МЧЖ Бош директори;
  • Акбарходжаев Рустам Шавкатович - "Ангрен шакар" МЧЖ Бош директори;
  • Бакаев Шерзод Шавкатович - "Эзгу ният кўп тармоқли тиббиёт маркази" МЧЖ молиявий ишлар бўйича директор ўринбосари;
  • Ибодов Зокир Бобоназарович - "Ardus" қўшма корхонаси Бошқарув Раиси ўринбосари;
  • Уразбаев Эгамберган Аминович - "ILK PLYUS" инвесторлар уюшмаси директори;
  • Алимов Тохир Комилович - "TODO-PLAST" МЧЖ тижорат ишлари буйича директор ўринбосари;
  • Илхомджонов Дониёр Давронович - “ALTA PROFIL” МЧЖ директори.

Кузатув кенгаши қуйидаги аъзолардан иборат янги таркибда сайланган:

  • Мамаджанов Иқбол Икромович - “Ўзмиллий банк” АЖ Бошқарувчи директори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
     
  • Цой Ирина Петровна - “Ўзмиллий банк” АЖ Бошқарув Раисининг маслаҳатчиси (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
     
  • Насиров Халик Санжарович - “GAZSTROYSPECSERVICE” МЧЖ ҚК директори (банк акцияларига эгалик қилмайди);
     
  • Раджапов Мирнодим Мирзахитович - ҚК АЖ "Uzbekleasing international А.О." мониторинг ва хатарлар отдели менеджери (банк акцияларига эгалик килмайди, мустақил аъзо сифатида);
     
  • Ҳайдаров Нодир Уткурович - АГБ “Ўзсаноатқурилишбанк” ўқув марказининг раҳбари (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзоси сифатида);
     
  • Шахабутдинова Муаттар Зиятходжаевна - “DEPO MALL” МЧЖ ижрочи директори (банк акцияларига эгалик қилмайди);
     
  • Вафаев Дилшод Нарбаевич - “Jizzax Poultry” ҚК Бош директори (банк акцияларига эгалик қилмайди, мустақил аъзо сифатида);
     
  • Ким Федор Николаевич - “MEGASTRATA PTE. LTD.” Компанияси компанияси вакили (Банк кенгаши аъзолигига янги муддатга қайта сайланишга);
     
  • Мирзуфаров Миразиз Мирахсанович - «Арк-булоқ карвонсаройи» маъсулияги чекланган жамияти молиявий масалалар буйича директор ўринбосари (мустақил аъзо сифатида, банк акцияларига эгалик қилмайди, Банк кенгаши аъзолигига янги муддатга қайта сайланишга).

Акциядорлар умумий йиғилиши қарорида, шунингдек, Кузатув кенгашининг янги сайланган аъзолари Марказий банк билан тегишли тартибда келишилганидан сўнг лавозимга киришиши ҳамда Марказий банк розилиги олингунга қадар олдинги Кузатув Кенгаши фаолиятини давом эттириши белгилаб қўйилган.

Савдогарбанк Кенгаши

ЧЭКИ "Савдогар" АТБ Кузатув кенгаши янги таркиби

Эслатиб ўтамиз, банк акциядорларининг ушбу йиғилишида банкнинг янги бошқарув раиси сифатида шу кунга қадар "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган А.Мухамедханов тасдиқлангани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Теги Savdogarbank Kuzatuv kengashi