Асосий/Сўнгги янгиликлар/Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

Аброр Мухамедханов "Савдогарбанк" АТБ бошқарув раиси лавозимига тасдиқланди

AbrorM

А.Мухамедханов
Фото: nbu.com

2021 йил 27 декабр куни чет эл капитали иштирокидаги "Савдогар" акциядорлик тижорат банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида битта масала - банк бошқарув раисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Акциядорлар йиғилиши қарорига кўра, Банк бошқаруви раиси Мансуров Суръат Марифович бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан, лавозимидан озод этишни сўраб ёзган аризаси қаноатлантирилган. Ҳамда акциядорлар томонидан Банк Бошқаруви Раиси лавозимига ҳозирги кунда (2018 йилдан буён) “Миллий банк” АЖ| Бошқарув Раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаетган Мухамедханов Аброр Шухратович номзоди кўрсатилган. 

Акциядорлар А.Мухамедхановни акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишига қадар 1 (бир) йил муддатга банк бошқаруви раиси этиб тайинланишига қарор қилган. Шу билан бирга, Аброр Мухамедханов Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки билан келишилгандан сўнг лавозимига киришиши кўрсатиб ўтилган.

Ўзмиллибанк сайтидаги маълумотларга кўра, Мухамедханов Аброр Шухратович 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 2005 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини бакалавр босқичини, 2007 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган. Банк тизимида 11 йиллик иш тажрибасига эга.

Теги Savdogarbank boshqaruv raisi