Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади

Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади

Микрокредитбанкнинг Боёвут туман филиали янги бинода ўз фаолиятини бошлади

Сирдарё вилоятидаги мавжуд 3 та "Микрокредитбанк" АТБ филиаллари ичида Боёвут тумани филиалининг ўрни салмоқли бўлиб, у 1994 йилда ташкил этилган. Қарийб 30 йилдан буён банк мослаштирилган биноларда фаолият кўрсатиб келди. Янги бино қурилгунга қадар фойдаланиб келинган бинонинг жойлашуви ҳам банк мижозлари учун кўп ноқулайликлар туғдирар эди.

Бугун фойдаланишга топширилган банк биноси 4 млрд 200 млн сўм маблағ эвазига бунёд этилган бўлиб, унда мижозлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

boyevut_mkb3.jpg

Фото: Банк ахборот хизмати

Муҳими янги бино маҳалланинг ички қисмида эмас, балки туман марказини Гулистон шаҳри билан боғлайдиган катта автомобиль йўли бўйида жойлашган. Бу эса туман аҳолиси, қолаверса, "Микрокредитбанк" хизматларидан фойдаланадиган қўшни Ховост тумани, шунингдек, Ширин ва Янгиер шаҳри аҳолиси учун ҳам қулайлик яратади. 

boyevut_mkb.jpg

Фото: Банк ахборот хизмати

Очилиш маросимида банкнинг марказий бошқаруви Мониторинг ва муаммоли активлар билан ишлаш департаменти директори Бекзод Есенкулов иштирок этди ҳамда сўзга чиқди.

esenkulov.jpg

Фото: Банк ахборот хизмати

boyevut_mkb2.jpg

Фото: Банк ахборот хизмати

Теги Mikrokreditbank boyovut