Асосий/Сўнгги янгиликлар/Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди

Янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди

50-100 ming so'mliklar

Фото: Шоакбар Давиров / Bankers.uz

Бугун, 27 декабрь кунидан бошлаб янги намунадаги 50 минг ва 100 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилди.

Марказий банк 15 декабрда янги намунадаги 50 минг ва 100 минг сўмлик банкнот эмиссия қилишини маълум қилган эди. Орадан икки кун ўтиб, мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида 50 минг сўмлик банкнот намунасида техник хатолик борлиги аниқланди. Қайд этилишича, 50 минг сўмлик банкнот намунасининг олд томонида "Ал-Ҳаким ат-Термизий" мақбараси тасвири туширилгани, аммо мақбара номи "Абу Исо ат-Термизий" деб ёзилган.

22 декабрдан муомалага чиқарилиши мўлжалланган янги намунадаги пуллар, катта эҳтимол билан 50 минг сўмлик банкнотдаги техник хатолик туфайли беш кун ўтиб муомалага чиқарилди. 

50 ming so'mlik

50 минг сўмлик банкнотнинг ҳақиқий кўриниши (олд-орқа)
Фото: Шоакбар Давиров / Bankers.uz

100 ming so'mlik

100 минг сўмлик банкнотнинг ҳақиқий кўриниши (олд-орқа)
Фото: Шоакбар Давиров / Bankers.uz

Bankers.uz мазкур банкнотларнинг ҳақиқий кўринишда расмга олиш имкониятини тақдим этган "Ипотека банк" АТИБ Меҳнат филиалига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Теги banknot