Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон банклари 2022 йилнинг 1-чорагида 1,90 трлн. сўм соф фойда олди

Ўзбекистон банклари 2022 йилнинг 1-чорагида 1,90 трлн. сўм соф фойда олди

Ўзбекистон банклари 2022 йилнинг 1-чорагида 1,90 трлн. сўм соф фойда олди

2022 йил 1-чорак якунига кўра Ўзбекистон банк тизимининг жами соф фойдаси 1 трлн. 897 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 418,7 млрд. сўмга (29 фоизга) кўп бўлди.

Соф фойда миқдори бўйича етакчи 3 та ўринни ЎзСҚБ (318,2 млрд. сўм), Ипотека банк (309,2 млрд. сўм) ва Ўзмиллийбанк (276,9 млрд. сўм) эгаллаган. Дастлабки 10 ликнинг 5 таси давлат (ЎзСҚБ, Ипотека банк, Ўзмиллийбанк, Қишлоқ қурилиш банк, Агробанк) ҳамда 5 таси давлат улуши бўлмаган (Капиталбанк, Ипак Йўли банки, Hamkorbank, Трастбанк, Ориент Финанс банк) банклардир.

Йилнинг 1-чорагини 6 та банк молиявий зарар билан якунлаганлар.

Қишлоқ қурилиш банк, Ипотека банк, Капитал банкларда соф фойда миқдорини жадал суръат билан ўсганлигини, Асака банк ва Халқ банкида эса кескин тушиб кетганлигини кўриш мумкин. 

sof_foyda-01-04-2022.jpg

Ушбу маълумотлар оператив ҳисобланиб, расмий тасдиқланмаган. Рақамлар у ёки бу банкнинг реал молиявий ҳолатини акс эттирмаслиги мумкин.

Теги statistika sof foyda