Асосий/Сўнгги янгиликлар/Тижорат банклари 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида қанча соф фойда олгани маълум бўлди

Тижорат банклари 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида қанча соф фойда олгани маълум бўлди

Тижорат банклари 2022 йилнинг 1-ярим йиллигида қанча соф фойда олгани маълум бўлди

Тижорат банкларининг жами соф фойдаси 2022 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича 4 трлн. 755 млрд. сўмни ташкил қилган

tijorat_banki.jpg
 
Фото: Bankers.uz

Оператив маълумотларга кўра Ўзбекистонда фаолият юритаётган 33 та тижорат банкларининг 27 таси 1-ярим йилликни соф фойда билан якунлаган. Энг кўп соф фойда олган банкларнинг дастлабки "бешлиги"га бу сафар 2 та хусусий банк ҳам киришга муваффақ бўлган: Миллий банк (986,0 млрд. сўм), Ипотека банк (608,4 млрд. сўм), Капитал банк (486,8 млрд. сўм), ЎзСҚБ (416,5 млрд. сўм) ва Трастбанк (329,3 млрд. сўм). Қайд этиш керакки, Капиталбанк соф фойдасини ўтган йил мос даврига нисбатан қарийб 3 баробарга, Ўзмиллийбанк 2 баробарга оширган. 

Соф фойда миқдори бўйича кейинги ўринларда Ҳамкорбанк (318,0 млрд. сўм), ҚҚБ (273,3 млрд. сўм), Ипак Йўли банки (258,8 млрд. сўм), Халқ банки (206,3 млрд. сўм) ва ОФБ (195,6 млрд. сўм) турибди. Бу ерда ҳам соф фойдасини ўтган йил мос даврига нисбатан 2,6 баробарга оширган ҚҚБни алоҳида қайд этиш мумкин.

Ўтган йилнинг мос даврида нисбатан кам соф фойда олиб, бу йил 1-ярмида соф фойда миқдорини ўн баробардан кўпга оширган банклар сифатида Азия Альянс банк (71,2 млрд. сўм), Зираат банк Ўзбекистон (40,3 млрд. сўм), Универсалбанк (82,4 млрд. сўм), Микрокредитбанк (33,8 млрд. сўм) кўзга ташланмоқда.

Фаолият бошлаганинга кўп бўлмаган рақамли банк — "Bank Apelsin"нинг 23,7 млрд. соф фойда олгани ҳам диққатга сазовор. 

2022 йил 1-ярим йилликни 6 та банк зарар билан якунлаганлар: TBC банк (-80,4 млрд. сўм), Туркистон банк (-22,9 млрд. сўм), Ўзагроэкспортбанк (-20,7 млрд. сўм), Анорбанк (-18,5 млрд. сўм), Хайтек банк (-7,9 млрд. сўм) ва Равнақ банк (-7,2 млрд. сўм).

net profit 1 half 2022 (2)

Ушбу маълумотлар оператив ҳисобланиб, расмий тасдиқланмаган. Рақамлар у ёки бу банкнинг реал молиявий ҳолатини акс эттирмаслиги мумкин.

Теги hisobot sof foyda