Асосий/Сўнгги янгиликлар/Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур

Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур

Халқаро валюта жамғармаси миссияси баёноти: Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини синчковлик билан кузатиб боришни давом эттириш зарур

Жорий йилнинг 31 мартидан 13 апрелига қадар Рон ван Руден бошчилигидаги Халқаро валюта жамғармасининг миссияси Ўзбекистон билан келишув моддаларининг IV моддасига асосан 2022 йилдаги маслаҳатлашувларни ўтказиш юзасидан Тошкентда  расмий музокаралар ва учрашувлар ўтказди.

ruden_hvzh.jpg

Рон ван Руден бошчилигидаги ХВЖ делегацияси Марказий банкда музокаралар жараёнида / Фото: cbu.uz

ХВЖ миссияси натижаларига кўра, келишув моддаларининг IV моддасига асосан якуний баёнот эълон қилинди.

Баёнотда бир қанча йўналишлар бўйича хулоса ва прогнозлар берилган. Хусусан, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2022 йилда илгари прогноз қилинган 6 фоизга нисбатан 3−4 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси миссиясининг фикрича, Ўзбекистон банкларининг молиявий ҳолатини диққат билан кузатиб боришни давом эттириш зарур. Банклар пандемия даврида чидамли фаолият юритди, бироқ, муаммоли кредитлар (NPL) сезиларли даражада ошди. Кредит ўсиши янада барқарор суръатларга секинлашган бўлсада, пандемия ва ўтган даврдаги фаол кредитлашнинг салбий оқибатлари ҳали ҳам сезилиши мумкин.

Баёнотда айтилишича, Ўзбекистон банклари Россиянинг санкциялар остидаги банкларига нисбатан риск даражаси чекланган бўлса-да, савдо ва пул ўтказмаларининг қисқариши муаммоли кредитлар ҳажмининг ошишига олиб келиши мумкин. Кредит портфеллари юқори концентрация ва валюта рискларини намоён этишда давом этмоқда, энг юқори рисклар асосан давлат корхоналарига тўғри келади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банкларнинг ликвидлиги ва капитали ҳолатини, шу жумладан, янгиланган стресс-тестлар орқали яқиндан кузатиб боришни давом эттириши, зарурат туғилганда ликвидлиликни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлиши керак.

Шунингдек, миссия Марказий банк олдида пул-кредит сиёсати олдида инфляцияга қарши кураш ва иқтисодий тикланишни давом эттириш ўртасидаги мувозанатни таъминлаш каби мураккаб вазифа турганини айтган.

"Ўзбекистон Марказий банки март ойи ўрталарида инфляцион ва курс кутилмаларини мустаҳкамлаш ва валюта курсига босимни ушлаб туриш учун асосий ставкасини 14 фоиздан 17 фоизга ошириб, қатъий чоралар кўрди. Амалдаги сиёсат нарх босимини ушлаб туриш ва инфляция даражасини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўрта муддатли мақсадли кўрсаткичига босқичма-босқич пасайтириш учун ўринли кўринади. Бироқ, сиёсатнинг узатилиши молиявий воситачиликнинг паст даражаси, юқори долларлаштириш ва субсидияланган кредитлаш дастурлари билан чекланиб қолмоқда. Агар озиқ-овқат ва ёқилғи нархлари босими асосий инфляцияга кенгроқ таъсир қилса, инфляция тенденцияларининг олдини олиш учун пул курсини янада қаттиқлаштириш керак бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция прогнозлари ва пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари тўғрисида кенг маълумот беришни давом эттириши керак. Валюта курсининг мослашувчанлиги ташқи зарбаларни ўзлаштиришга ёрдам беради, қисқа муддатли ўзгарувчанликни юмшатади." - дейиган баёнотда.

Теги XVJ Xalqaro valyuta jamgarmasi IMF XVF Markaziy bank