logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзмиллийбанк ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгаши раислигини қабул қилди

Ўзмиллийбанк ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгаши раислигини қабул қилди

Ўзмиллийбанк ШҲТнинг Банклараро бирлашмаси кенгаши раислигини қабул қилди

Milliy bank

Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Банклараро бирлашмаси кенгаши (ШҲТ ББ) нинг бир йил муддатга раислиги мақомини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати.

Бу ҳақда Кенгашнинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган XVII йиғилишида маълум қилинди. Илгари уни Тожикистон давлат жамғарма банки «Амонатбонк» бошқарган.

Тадбирда, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг ривожланиш банклари раҳбарлари ҳам иштирок этиб, ШҲТ маконида ва Осиё минтақасида фаолият юритувчи халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, ББга аъзо банкларнинг инвестицион ҳамкорликни кучайтириш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Маълумот учун: ШҲТ ББ 2005 йил 26 октябрда ШҲТ доирасидаги банклараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ ташкил қилинган. ШҲТ томонидан амалга оширилаётган ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган инвестициявий лойиҳаларни молиялаш ва уларга банк хизматларини кўрсатиш бўйича механизм бўлиб хизмат қилади.

Теги shht Milliybank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй