logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Бугун "Ўзмиллийбанк" ташкил топганига 30 йил бўлди

Бугун "Ўзмиллийбанк" ташкил топганига 30 йил бўлди

Бугун "Ўзмиллийбанк" ташкил топганига 30 йил бўлди

Бундан роппа-роса 30 йил аввал — 1991 йил 7 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-244-сонли фармонига асосан, халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида мустақил сиёсатни рўёбга чиқариш, ташқи иқтисодий фаолиятга хизмат кўрсатишни таъминлаш ва унинг самарадорлигини ошириш, республиканинг валюта маблағларини жамлаш ва улардан аниқ мақсадни кўзлаб фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ташкил этилганди.

image

Фото: Ўзмиллийбанк Бош офиси биноси

Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4540-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” унитар корхонасини акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан "Ўзмиллийбанк" акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди.

Молия вазирлиги (41,5 %) ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (58,5 %) давлат номидан "Ўзмиллийбанк" АЖнинг таъсисчилари ҳисобланади.

Теги nbu uzmilliybank
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй