Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади

Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади

Ўзмиллийбанк Ўзтрансгазга 200 млн. доллар кредит ажратади

31 март куни “Ўзтрансгаз” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компаниянинг Ўзмиллийбанкдан 200,0 млн. АҚШ доллари эквиваленти миқдорида (евро валютасида) кредит олиш масаласи кўриб чиқилган.

nbu_11.jpg

Фото: news.myseldon.com

Кредит “Ўзтрансгаз” АЖнинг айланма маблағларини тўлдириш, хом-ашё ва асбоб ускуналар сотиб олиш ҳамда дастур доирасида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2 йил муддатга, фоиз ставкаси йиллик 6 ойлик EURIBOR+7 фоиз бўлган, бошқарув комиссияси 1,2 фоизга тенг 200,0 млн. АҚШ доллари эквивалентида еврода олинади.

Шунингдек, Ўзтрансгаз Россиянинг Газпромбанки билан 2021 йил 1 сентябрида тузилган 300 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномаси шартларига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Ўзгариш кредит муддатини узайтириш ва жорий мажбуриятларини қайта молиялаштириш мақсадида 57,5 млн. АҚШ доллари миқдорида 2 йил муддатга қўшимча кредит олишни ўз ичига олади. Ўзмиллийбанк қўшимча олинаётган кредит учун йиллик 1,0 фоиз камиссия ҳақи олган ҳолда Газпромбанк учун банк кафолати беради.

“Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан лойиҳа доирасида 200,0 млн АҚШ доллари эквивалентида еврода ажратиладиган кредит маблағлари ва 57,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тақдим қилинаётган Банк кафолати таъминоти сифатида 125 фоиз миқдорида “Ўзтрансгаз” АЖнинг газ экспорти шартномалари бўйича келажакда тушадиган пул маблағлари гаровга қўйилади ва Ўзтрансгаз компаниясининг “Ўзмиллийбанк” АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тасдиқ хати (Comfort letter) Банкка тақдим этилади.

 

Теги kredit NBU Gazprombank