logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

Миллий банк инвестиция компанияси таъсисчилигида яна бир корхона рўйхатдан ўтказилди

NBU

Фото: Ўзмиллийбанк Бош офиси биносининг бир қисми

Жиззах вилоятида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг билвосита таъсисчилигида янги корхона очилди. Устав капитали 1 млрд. сўм бўлган "Zomin Ropeway" МЧЖ 2021 йил 19 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган. Ушбу корхона таъсисчиси 100 фоиз улуш билан Ўзмиллийбанкнинг инвестиция билан шуғулланувчи "NBU Invest Group" компанияси ҳисобланади.

Очиқ маълумотларга қараганда, "Zomin Ropeway" МЧЖ Жиззах вилояти Зомин тумани, Зомин шаҳарчасида фаолият олиб бориб, дам олиш ва кўнгил очишни ташкил этиш билан боғлиқ фаолиятни кўрсатиш учун давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтган.

Zomin Ropeway-Stat

Скриншот: stat.uz

Корхонага Қодиров Алишер Носирович директорлик қилади. А.Қодиров айни пайтда "NBU Invest Group" нинг Бошқарув аъзоси ҳисобланади. Ҳозирда "NBU Invest Group" га тегишли корхоналар сони 21 тани ташкил қилади.

Аввалроқ, Тошкентдаги Lotte меҳмонхонаси Ўзмиллийбанк тасарруфидан чиқарилиб, Давлат активларини бошқариш агентлигига берилгани хабар берилган эди.

Теги NBU Milliybank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй