Асосий/Сўнгги янгиликлар/"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда

"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда

"Янги Ўзбекистон" ва "Наврўз" мавзуларига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда

Марказий банк томонидан жорий йилнинг 30 мартидан бошлаб “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” мавзуларига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.

yangi_ozbekiston_va_navroz_esdalik_tangalari.jpg

Фото: Марказий банк

Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади.

"Янги Ўзбекистон" эсдалик тангалари

"Янги Ўзбекистон" мавзусидаги олтин ва кумуш эсдалик тангалари олд тарафида Тошкент вилоятида жойлашган "Янги Ўзбекистон" боғидаги Мустақиллик монументи акс этган. Эсдалик тангалар ҳошияларига "YANGI O'ZBEKISTON" ва "NEW UZBEKISTAN" сўзлари ёзилиб, танганинг пастки тарафига у зарб қилина бошланган йил 2022 йил акс этган. Орқа тарафига эса миллий услубдаги нақш ҳамда танганинг номинал қиймати зарб қилинган. "Янги Ўзбекистон" мавзусидаги эсдалик тангалар икки хил кўринингда чиқарилган.

"Наврўз" эсдалик тангалари

"Наврўз" мавзусидаги олтин ва кумуш эсдалик тангалари олд тарафида 4 хил кўринишдаги турли нақшлар билан безак берилган. Эсдалик тангалар ҳошияларига "NAVRO'ZI OLAM" ва "NAVRUZ HOLIDAY" ҳамда сўзлари ёзилган. Орқа тарафига эса Ўзбекистон Республикаси герби тасвири ва унинг остида танганинг номинал қиймати тушурилиб, танганинг ҳошиясига уни эмиссия қилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номи кўрсатилган.

Шунингдек, "Наврўз" мавзусидаги айрим эсдалик тангалар ҳошиясига Алишер Навоийнинг "Ҳар тунинг қадр ўлубон, Ҳар кунинг бўлсин Наврўз" мисралари ёзилган.

Олтин тангалар 100 000 сўм номинал қийдатда, кумуш тангалар эса 50 000 сўм номинал қийматда чиқарилган.

Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

Эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилган тижорат банклари филиалларида белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.

Эсдалик тангалар сотиб олиш мумкин бўлган банк шохобчаларининг манзиллари қуйидаги хаволада келтирилган

 

Теги esdalik tangalar Markaziy bank