Асосий/Сўнгги янгиликлар/2022 йилнинг 1-ярмида 36,4 мингта фуқарога 6,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган

2022 йилнинг 1-ярмида 36,4 мингта фуқарога 6,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган

2022 йилнинг 1-ярмида 36,4 мингта фуқарога 6,5 трлн. сўм ипотека кредитлари ажратилган

Марказий банк матбуот хизмати 2022 йил 1-ярмида тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

photo_2022-07-07_14-36-47

Инфографика: Марказий банк

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган ярми давомида мамлакатимиз тижорат банклари томонидан жами 36 400 нафар фуқарога 6 трлн. 531 млрд. сўмдан зиёд ипотека кредитлари ажратилган. Ажратилган кредитларнинг 81 фоизи (29 577 нафар фуқарога 5 трлн. 337 млрд. сўм) бирламчи бозордаги уйларга, 19 фоизи эса (6 823 нафар фуқарога 1 трлн. 194 млрд. сўм) иккиламчи бозордаги уйларган ажратилган.

Ажратилган ипотека кредитларнинг 59 фоизи - 21 476 нафар эркакка (4 трлн. 160 млрд. сўм), 41 фоизи 14 924 нафар аёлга (2 трлн. 370 млрд. сўм) берилган.

Ипотека кредитлари бўйича асосий ресурс манбаси (77 фоизи) сифатида Молия вазирлиги маблағлари (5 трлн. 56,8 млрд. сўм) бўлиб турибди.

Теги statistika ipoteka kreditlari