Асосий/Сўнгги янгиликлар/Февраль ойида пул массаси 2,4 трлн. сўмга камайди

Февраль ойида пул массаси 2,4 трлн. сўмга камайди

Февраль ойида пул массаси 2,4 трлн. сўмга камайди

pul_agregatlari.jpg

Фото: Bankers.uz

Марказий банк 2022 йил 1 март ҳолатидаги пул агрегатлари бўйича статистикани тақдим этди.

Регуляторга кўра, февраль ойида кенг маънодаги пул массаси (М2) 2 трлн. 397 млрд. сўмга камайди.

Кенг маънодаги пул массаси (М2) ўз ичига муомаладаги нақд пулларни (банк тизимидан ташқаридаги) ҳамда бошқа молиявий ташкилотлар, давлат номолиявий ташкилотлар, хусусий сектор ҳамда уй хўжаликларининг (аҳоли) миллий валютадаги ва чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча , жамғарма ва муддатли депозитларини олади. 

Пул массасининг 67,2 фоизи миллий валютадаги пул агрегатларидан, 32,8 фоизи эса чет эл валютасидаги пул агрегатларидан ташкил топган.

Кузатилаётган даврда пул агрегатларининг барча компонентларида камайиш кузатилган. Хусусан, муомаладаги нақд пуллар (М0) ҳажми 530 млрд. сўмга, миллий валютадаги талаб қилиб олингунча депозитлар ҳажми эса 858 млрд. сўмга камайган.

Миллий валютадаги жамғарма ва муддатли депозитлар миқдори эса 738 млрд. сўмга камайган.

Шунингдек, чет эл валютасидаги депозитлар миллий валюта эквивалентида ҳисоблаганда 271 млрд. сўмга қисқарган.

Кенг маънодаги пул массаси кетма-кет иккинчи ой камаймоқда. Январь ойида ялпи пул массаси бир ой олдинги кўрсаткичга нисбатан 9,68 трлн. сўмга қисқарган эди.

 

Теги Pul agregatlari Markaziy bank