logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Банкни таъмагирликда айблаган мижоз борасида Микрокредитбанк расмий муносабат билдирди

Банкни таъмагирликда айблаган мижоз борасида Микрокредитбанк расмий муносабат билдирди

Банкни таъмагирликда айблаган мижоз борасида Микрокредитбанк расмий муносабат билдирди

photo_2021-04-23_10-42-51

Микрокредитбанк Бош офиси
Фото: Банк матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги фуқаронинг Микрокредитбанк филиалидан кредит ололмасдан сарсон бўлаётганлиги ҳамда филиалнинг мансабдор ходимлари таъмагирлик қилаётгани тўғрисида тарқатилган маълумотлар борасида Микрокредитбанк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Муносабат матнида айтилишича, ҳақиқатан ҳам ушбу мижоз – Х.Турсунов жорий йилнинг 11 январида «Микрокредитбанк» АТБ Лойиш филиалига ўзи раҳбарлигидаги “Темурбек Бек Шох” МЧЖ номидан хизмат кўрсатиш соҳасига 1 200 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиш учун мурожаат қилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу фуқаро ўзи раҳбарлигидаги “Темурбек Парранда Чорва 5" оилавий корхонасига 2020 йил август ойида 120 млн. сўм, укаси Сирож Турсуновга тегишли “Говбанд Парранда 5” корхонасига 2021 йилнинг май ойида 245 млн. сўм, отасининг номига очилган "Оқдарё Парранда чорва" оилавий корхонасига 2018 йил сентябрь ойида паррандачилик фаолияти учун 80 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар олгани, ушбу кредитлардан жами 17,9 млн сўм миқдорида тўланмаган кредит қарздорликлари мавжудлиги аниқланди. 

Шунингдек, айни пайтда ушбу "жабрдийда" тадбиркорнинг "Агробанк" АТБ Оқдарё филиалидан ўз номидаги “Темурбек Бек Шох” МЧЖга иссиқхона қуриш мақсадида 2020 йил декабрь ойида ажратилган кредитдан 16 млн. сўм, Давлат солиқ инспекциясидан 43,3 млн. сўмлик тўланмаган кредит ва солиқ қарздорликлари мавжудлиги тегишли маълумотлар базасидан олинди. 

Бундан ташқари, мазкур «тадбиркор» тумандаги тижорат банкларидан ўзига яқин фуқаролар – синглиси Г.Ҳасанова номига 8,5 млн. сўм, қайнотаси Ғ.Нормуродов номига 23 млн сўм, турмуш ўртоғи К.Нормуродова номига 20 млн. сўм, таниши Б.Булаков номига 29.8 млн. сўм, отаси Х.Турсунов номига 21 млн. сўм, ўзининг номига 23 млн. сўм – жами 125 млн. сўмдан ортиқ имтиёзли кредитлар расмийлаштириб, ўзининг бошқарувидаги (таъминотчи) корхоналар ҳисоб рақамларига тушириб, нақдлаштириш билан шуғулланиб келган. Бугунги кунда ушбу фуқароларнинг номларига расмийлаштирилган кредит тўловлари ҳам ўз вақтида тўланмаган. 

Юқоридаги ҳолатлар ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 22 апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлардан келиб чиқиб, мижозга Микрокредитбанк томонидан 1 200 млн сўмлик имтиёзли кредит ажратиб бериш масаласи рад этилган. Бироқ, мижоз бундан норози бўлиб, ижтимоий тармоқда банкнинг ходимларига нисбатан исботланмаган туҳмат тошларини ёғдирган. 

Айни пайтда ушбу мижознинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли органларга ариза билан мурожаат қилинди."- дейилган баёнотда. 

Теги mikrokreditbankuz Mikrokreditbank mkbuz
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй