Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк сайт контентини яратувчи корхоналарни ҳамкорликка чақирмоқда

Микрокредитбанк сайт контентини яратувчи корхоналарни ҳамкорликка чақирмоқда

Микрокредитбанк сайт контентини яратувчи корхоналарни ҳамкорликка чақирмоқда

"Микрокредитбанк” АТБ банк корпоратив сайтини янгилаш мақсадида, сайт контентини ишлаб чиқишда тажрибага эга бўлган корхоналарни (фотосессия ва 3D-графика йўналиши бўйича) ҳамкорликка чақиради.

Фотосессия йўналиши бўйича номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • катта лойиҳаларда иштирок этганлиги;
  • портфолиога эга бўлиши;
  • фотосессия учун профессионал моделлари тақдим этиши;
  • юқори техник базага эга (илғор фотоаппарат, ёруғлик лампалари ва ҳоказо);
  • банк томонидан қўйиладиган техник топшириққа жавоб бериши керак.

3D-графика йўналиши бўйича номзодга қўйиладиган асосий талаблар:

  • катта лойиҳаларда иштирок этганлиги;
  • портфолиога эга болиши;
  • 3D-графика бир хил услубда тайёрланган бўлиши;
  • иш давомида тақдим этилган 3D-графикага банк томонидан берилган ўзгартиришларни киритиш;
  • банк томонидан қўйиладиган техник топшириққа жавоб бериши керак.

Танлов муддати: 14.12.2021 соат 18:00 га қадар.

Қўшимча маълумот учун: +99890-317-90-30 

Телеграм контакт - Abrorbek_Gafurov

Теги mikrokreditbankuz Mikrokreditbank mkbuz sayt