Янги тартиб асосида таълим кредити кимларга ажратилади, ким қарздор ва ким шерик қарздор бўлиши мумкин, таълим кредитининг муддати ва фоиз ставкаси, банкка қандай ҳужжатлар тақдим этилади? Сўнгги пайтларда тўлов-контракт асосида ўқишга кирган талабалар ва уларнинг яқинларини қизиқтирган шу ва бошқа муҳим саволларга Микрокредитбанк жавоб берди.
Кредит кимларга ажратилади?
Таълим кредити олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура мутахассислигига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларга ажратилади.
Эслатма: Талабанинг яқин қариндошлари (ота-она, ака-сингил, турмуш ўртоқ) шерик қарздор бўлишлари мумкин.
Иккинчи мутахассислик бўйича ўқиётган талабаларга ҳам ажратиладими?
Кундузги (сиртқи бўлмаган) тарзда таълим олаётган бўлса ажратилади.
Олдинги даврда тижорий таълим кредитлари олган талабаларнинг кейинги ўқув даври учун имтиёзли кредит ажратиладими?
Агар олинган кредитдан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаса ажратилади.
Қандай валютада ажратилади?
Кредитлар фақат Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ажратилади.
Кимларга ажратилмайди?
Қанча муддатга ажратилади?
Кредитлар ўқув даври ва қўшимча 7,5 йил (90 ой) муддатга ажратилади.
Масалан: Ўқув даври 4 йил бўлса ва кредит 1-босқич талабасига ажратилса муддат 11,5 йилни (138 ой) ташкил этади.
Неча фоиздан ажратилади?
Йиллик 14 фоиз (Марказий банкининг асосий ставкаси миқдорида).
Эслатма: Марказий банк асосий ставкаси кўтарилган тақдирда кредит фоизи ўзгармайди, асосий ставка туширилган ҳолатда кредит фоизи арзонлашади)
Қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
Эслатма: Ижтимоий ҳимоя ягона реэстрига кирган оила фарзандларига кредитлар таъминотсиз ажратилади. Бунда банкка ушбу реэстрда рўйхатда туришини тасдиқловчи маълумотнома тақдим қилинади.
Таълим кредитлари тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади:
Бир йиллик ўқув контракт суммасининг
Кредитлар қандай тартибда қайтарилади?
Эслатма: Кредит тўловларида муддати ўтган қарздорлик вужудга келган тақдирда ўқув даврининг кейинги босқичлари учун кредит ажратиш рад қилиниши мумкин.