Асосий/Сўнгги янгиликлар/Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади

Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади

Форум доирасида Микрокредитбанк 30 миллион Евролик келишув имзолади

Аввал хабар берилганидек, Тошкентда МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми ўз ниҳоясига етди.

Мазкур форумда ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувлари ташкил этилиб, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқ вакиллари билан долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ушбу форум доирасида "Микрокредитбанк" АТБ бир қатор халқаро анжуманлар, муҳокамалар, тақдимотларда иштирок этди.

микрокредитбанк стенд

Фото: Банк матбуот хизмати

Жумладан, "Микрокредитбанк" ҳамда "ТрансКапиталБанк" ОАЖ (Россия Федерацияси) ўртасида 30 млн. Евролик келишув имзоланди.

микрокредитбанк имзолаш1

Фото: Банк матбуот хизмати

Мазкур келишувда маблағлар агросаноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириши кўзда тутилган.

микрокредитбанк имзолаш2

Фото: Банк матбуот хизмати

Теги Mikrokreditbank mkb mkbuz