logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

Микрокредитбанк эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

Микрокредитбанк эски турдаги VISA карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатади

Микрокредитбанк томонидан шу кунгача эмиссия қилинган VISA карталарига хизмат кўрсатиш 1 ноябрдан бошлаб қисман, 1 декабрдан эса тўлиқ тўхтатилишини маълум қилинди

Шу сабабли, Микрокредитбанк филиаллари томонидан очилган VISA халқаро банк карталарини ёптириш учун карта очилган филиалларига мурожаат қилиши сўралган.

Хабарда декабрь ойидан бошлаб банк филиалларига эски VISA картангизни топширган мижозларга мутлақо бепул тарза янгиланган карта очиб берилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аваллароқ Туронбанк, Ипотека банк ва Ўзсаноатқурилишбанкда очилган VISA карталарининг ҳам вақтинчалик ишламаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Микрокредитбанкнинг янгиланган VISA карталари дизайни
Фото: Микрокредитбанк расмий телеграм канали
Теги Mikrokreditbank mkb mkbuz VISA
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй