logo-1
Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади

Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади

Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади

Бугун Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

photo_2021-09-09_11-37-03

Фото: Президент матбуот котиби

Президент ўз нутқи давомида банк тизими бўйича ҳам кўзда тутилаётган айрим режалар ҳақида сўзлади. Хусусан, ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади.

Шу билан бирга, банк тизимини трансформация қилиш орқали хусусий банкларнинг улуши жами банк активларининг 60 фоизига етказилиши ҳақида айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади, деган Президент Шавкат Мирзиёев.

Теги prezident shmirziyoyev
logo-1
        Банклар, банк ходимлари ва банкирлар ҳақида
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй