logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди

Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди

Микрокредитбанк Тошкентда пресс-тур уюштирди

Umka Garden

Фото: mikrokreditbank.uz

"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Марказий банк билан ҳамкорликда 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги ҳаёт туманида “Umka garden” МЧЖ хусусий боғчасига бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил қилди. Пресс-тур давомида иштирокчилар хусусий боғча фаолияти билан бевосита яқиндан танишиш имконига эга бўлди. 

Корхона 2021 йил бошида Микрокредитбанк томонидан “Ёшлар тадбиркорлиги” дастури асосида хусусий мактабгача таълим муассасасига моддий-техник базаси учун 33 млн. сўм кредит ажратилган. Болалар боғчаси ҳозирда тўлиқ ишга туширилган. 

photo_2021-11-24_14-38-59

Фото: mikrokreditbank.uz

“Айни пайтда мактабгача таълим муассасамизда 6та гуруҳ ташкиллаштирилган бўлиб, унда 90 нафардан ошиқ болажонларимиз бор. Шунингдек, муассасамизда турли ҳил тўгараклар: рақс, каратэ йўлга қўйилган бўлиб, гапиришда қийналаётган болалар учун махсус логопед дарслари йўлга қўйилган”, - дейди мактабгача таълим муассасаси мудираси Умида Худаёрова. 

Микрокредитбанк матбуот хизмати, шунингдек, молия муассасаси томонидан мижозлар учун яратилаётган қулайликлар тўғрисида маълумот берди. Жумладан, оилавий тадбиркорлик йўналишида банкка онлайн кредит буюртмалари юбориш, маҳсулот, хомашё, ускуналар етказиб берувчи корхоналар билан муносабатларни эркин амалга ошириш имконини берувчи Ягона электрон платформа ишга туширилган.

Ушбу платформада банк ва маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналардан фойдали маълумотлар олиш, бизнес-режа танлаш, қулай нархларда маҳсулот (товар) етказиб берувчи корхоналарни топиш каби қўшимча имкониятлар ҳам яратилган.

photo_2021-11-24_15-06-09

Фото: mikrokreditbank.uz

Матбуот хизматининг хабарига кўра, банк томонидан жорий йилнинг ўтган ўн ойи давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 1 936 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилиб, шунинг ҳисобига 76 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланди. Соҳалар кесимида қуйидагича тақсимланган:

  • тикувчилик соҳасига 392 млрд. сўм;
  • чорвачилик соҳасига 321 млрд сўм;
  • хизмат кўрсатиш соҳасига 301 млрд. сўм;
  • ишлаб чиқариш соҳасига 291 млрд. сўм;
  • иссиқхона соҳасига 230 млрд. сўм;
  • паррандачилик соҳасига 148 млрд. сўм;
  • бошқа йўналишларга 253 млрд. сўм.

Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилиш йўналишида 9 863 та жисмоний шахсларга 223,2 млрд. сўм миқдорида (2020 йилда 1 079 нафар фуқарога 22 млрд.сўм) кредитлар ажратилган.

 

Теги Mikrokreditbank
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй