Асосий/Сўнгги янгиликлар/Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун семинар-тренинг ўтказилмоқда

Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун семинар-тренинг ўтказилмоқда

Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар учун семинар-тренинг ўтказилмоқда

Марказий банкда cоҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Пул, бозор, нархлар ва инфляция. Мамлакат пул-кредит сиёсати ва банк тизимидаги муҳим йўналишлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.

 
Фото: Марказий банк

Семинар-тренинг иқтисодий йўналишдаги, хусусан, банк тизимидаги ахборотларни ёритиш ва таҳлил қилишга қизиқувчи ОАВ вакиллари ва блогерлар учун мўлжалланган.

Тренинг кун тартибидан қуйидагилар ўрин олган:

  • малакали иқтисодчилардан банк тизимидаги энг муҳим йўналишлар бўйича (маҳаллий ва жаҳон тажрибасига оид) тақдимотлар, таҳлиллар ва изоҳлар;
  • интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар;
  • таниқли журналист ва блогерлардан маҳорат дарслари ва тавсиялар.

Семинар-тренинг эртага, 22 июнь куни 09:30 дан 14:00 гача Марказий банкнинг “А” биносида ўтказилади.

Тренингда The bakiroo телеграм канали муаллифи, блогер Отабек Бакиров ҳамда Bankers.uz интернет нашри бош муҳаррири Исмоил Туропов эксперт сифатида таклиф қилинган.

Иштирок этиш истагидаги журналист ва блогерлар 71-212-60-52, 71-212-73-32 рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

 

Теги seminar-trening Markaziy bank Ismoil Turopov Otabek Bakirov