Асосий/Сўнгги янгиликлар/Микрокредитбанк смартфондан терминал сифатида фойдаланиш мумкин бўлган технологияни тадбиқ қилди

Микрокредитбанк смартфондан терминал сифатида фойдаланиш мумкин бўлган технологияни тадбиқ қилди

Микрокредитбанк смартфондан терминал сифатида фойдаланиш мумкин бўлган технологияни тадбиқ қилди

Микрокредитбанк бош офис

Микрокредитбанк смартфонлардан тўлов терминали сифатида фойдаланиш мумкин бўлган технологияни тадбиқ қилди. Бу ҳақда банк расмий Телеграм каналида хабар берилди.

Ушбу хизмат ёрдамида тадбиркорлар NFC технологияси мавжуд ва Android тизимида ишловчи смартфонлар орқали HUMO, Mastercard ва VISA карталаридан тўловларни қабул қила оладилар. 

Ушбу хизмат исталган жойда, ҳатто Интернет мавжуд бўлмаган жойда (офлайн режимда) ишлайди. Терминалдан бир пайтнинг ўзида чекланмаган ходимлар фойдалана олади.

Marta терминали учун банк томонидан ойлик абонент тўлови олинмайди.

Ушбу ҳавола орқали Marta иловасини юклаб олиш мумкин.