Асосий/Сўнгги янгиликлар/Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Блэкаутдан фойдаланиб банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга олинди

photo_2022-01-26_12-12-20

Фото: Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси

Жорий йилнинг 25 январь куни республикамиз ҳудудида электр таъминотида юзага келган узилишлар сабабли жойларда айрим тижорат банклари томонидан ўрнатилган банкоматлар фаолият кўрсатмади. Аксарият банклар ўзларининг банкоматларига қилиниши мумкин бўлган жисмоний ҳужумларнинг олдини олиш мақсадида банкоматлар ичидаги пул маблағларини банкка қайта инкассация қилганлиги тўғрисида айтилди.

Шунга қарамай, айрим ҳудудлардаги банкоматларни куч билан бузишга бўлган уринишлар бўлган. Миллий гвардия Қўриқлаш Бош бошқармаси хабарига кўра, 25 январь куни тунги соат 20:10 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган "Давр банк" Олмазор филиалига қарашли банкоматни очишга ҳаракат қилинган. Ушбу уриниш Янгийўл тумани қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, воқеа жойига тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ чақиртирилган. Ходимлар томонидан кўрилган тезкор чора-тадбир натижасида номаълум шахс воқеа жойида ушланиб, ўрнатилган тартибда Янгийўл тумани ИИО ФМБга топширилган.

Дастлабки суриштирув маълумотларига кўра ушбу номаълум шахс Янгийўл туманида туғилган 22 ёшли фуқаро И.Д. эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Теги Davrbank bankomat