logo-1
Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
Асосий/Сўнгги янгиликлар/Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Оҳангаронда банкоматни тунамоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Turonbank bankomat

Фото: Миллий Гвардия матбуот хизмати

28 октябр куни соат 03:34 лар атрофида Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида жойлашган “Туронбанк” АТБга қарашли хорижий валютани айирбошлашга мўлжалланган банкоматини ноъмалум шахс бузиб очишга ҳаракат қилган. Натижада мазкур банкоматга ўрнатилган қўриқлаш ускунаси томонидан зудлик билан "ташвиш хабари" Миллий гвардия қўриқлаш сафдорларига етиб борган ва тезкор гуруҳи ходимлари ушбу номаълум шахсни воқеа жойида — банкоматни махсус темир воситалар ёрдамида бузишга ҳаракат қилаётган пайтда қўлга олди.

Миллий Гвардия матбуот хизматининг маълум қилишича,  ушбу шахс шаҳар ИИБга топширилиб, олиб борилган дастлабки суриштирув мобайнида, 24 ёшли фуқаро Қ.Ў эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ушбу ҳолат юзачидан "Туронбанк" АТБ муносабат билдирди ҳамда ушбу ҳаракатларни қаттиқ қоралашини маълум қилиб, фуқароларни шубҳали ҳолатлар тўғрисида милиция органларига хабар беришга чақирди.

 

Теги Turonbank Ohangaron
logo-1
        Банк тизими янгиликлари, мақолалар ва таҳлиллар
address-black
Ўзбекистон, 100069, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 21-Б уй