Асосий/Сўнгги янгиликлар/Наманганда 2 млрд. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилган банк мижози аниқланди

Наманганда 2 млрд. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилган банк мижози аниқланди

Наманганда 2 млрд. сўм кредит маблағларини талон-тарож қилган банк мижози аниқланди

Наманган шаҳрида ўғлининг қарзини тўлаш учун келини номига кредит олган қайниота аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

namangan_3.jpg

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими хабарига кўра, “S-I.S.” хусусий корхонаси таъсисчиси А.И. ўғли А.нинг фуқаролардан бўлган қарзларини қоплаш мақсадида, келини Г.ни корхона раҳбарлигига тайинлаб, корхона номига банк филиалидан паррандачилик фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган 2 млрд. сўм кредит маблағи эвазига сотиб олинган мулкларни сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги Namangan talon-toroj