Асосий/Сўнгги янгиликлар/Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирган банк ходими аниқланди

Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирган банк ходими аниқланди

Самарқандда 8 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз кредит расмийлаштирган банк ходими аниқланди

Самарқанд шаҳрида 8 нафар фуқаронинг номига сохта ҳужжатлар асосида кредит расмийлаштирган собиқ банк ходими аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

aloqabank_samarqand.jpg

Фото: Яндекс

Юқоридаги ҳолат юзасидан АТ "Алоқабанк" вилоят филиали Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлимига мурожаат қилган. Ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган “Шарқ” комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ бош менежери Ш.Н. 2021 йил давомида банкка кредит сўраб мурожаат қилмаган 8 нафар фуқаронинг номига сохта ҳужжатлар асосида жами 156,3 млн сўм истеъмол кредитини расмийлаштириб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги Aloqabank Samarqand talon-toroj